«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 23:05
ЎЗO‘Z

ИИВ Миллий гвардия ходимлари томонидан калтакланган фуқаро ҳақидаги хабарга изоҳ берди

21 фев, 12:05 5 914 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ИИВ Миллий гвардия ходимлари томонидан калтакланган фуқаро ҳақидаги хабарга изоҳ берди Қатор нашрларда “Миллий гвардиячимиз" деганлар ўғлимни калтаклади, ИИБ ходимлари томошабин бўлиб турди” сарлавҳа билан тарқалган мақолага Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ойдинлик киритилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, 2018 йилнинг 9 декабрь куни Ангор тумани “Янги турмуш” маҳалласи аҳолисидан ИИБ навбатчилик қисмидаги “102” телефонига, Шўрчи туманида яшовчи “Санжар” исмли шахс маст ҳолда уйига кириб, жанжал қилаётгани ва қўшниларнинг тинчини бузаётгани ҳақида хабар келиб тушади.

Воқеа жойига ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори юборилади. Профилактика инспектори томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Шўрчи тумани Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.С. ўз кўрсатмасида 2018 йил 8 декабрь куни соат 12.00ларда Ангор тумани “Қадимий-Ангор” маҳалласида яшовчи холасининг уйига қурилиш ишларига ёрдам бериш учун келганлигини, ишларни тугатиб, овқатланиш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, кейин маст ҳолатда фуқаро Ж.Н.нинг уйига кириб борганлигини, фуқаро Ж.Н. эса уни қўли билан уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилган.

Ангор тумани Тиббиёт бирлашмасининг 2018 йил 9 декабрь кунидаги далолатномасида фуқаро С.Ж. алкоголь мастлик ҳолатида бўлганлиги қайд этилган.

Сурхондарё вилоят суд-тиббий экспертиза бюросининг 2018 йил 20 декабрдаги экспертиза хулосасида, фуқаро С.Ж.да бир қанча тан жароҳатлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангор тумани прокуратураси томонидан ички ишлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган ва хизмат текшируви ўтказиш белгиланган.

Натижада ходимларнинг хатти-ҳаракатларида қонун бузиш ҳолатлари аниқланмаган ва ушбу ҳолатда Миллий гвардия ходимлари бўлмаганлиги аниқланган. Фуқаро С.Ж. ИИБга берган кўрсатмасида ҳам бирор марта Миллий гвардия ходимлари тўғрисида гапирмаганлигини маълум қилди, дейилади хабарда.

Бугунги кунда С.Ж.нинг тан жароҳати олиши, унга тегишли автомашинага техник шикаст етказилганлиги юзасидан айбдорларни аниқлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан 2019 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Ангор тумани прокуратурасига юборилган.

Мазкур жиноят иши бўйича ички ишлар ходимларининг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш учун Ангор тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 61
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 289
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 0
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 81
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Бўлимлар