«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 17:15
ЎЗO‘Z

100 минг сўмлик дунёдаги энг катта банкнота бўла олдими?

19 фев, 06:33 8 032 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
100 минг сўмлик дунёдаги энг катта банкнота бўла олдими? 100 минг сўмлик ҳам чиқмоқда. Жуда катта янгиликми бу? Йўқ! Марказий банк 100 минг сўмликлар муомалага киритилиши ҳақидаги хабарларни кўп марта инкор этганига қарамай, ҳар доимгидек одамлар орасидаги гап-сўзлар ўз тасдиғини топди. Хўш, 100 минг сўмлигимиз «ортидаги ноллари сони», яъни номинал қиймати бўйича дунёда нечанчи ўринда?

Янги банкнотанинг инфляцияга таъсири бор ёки йўқлиги бўйича баҳслар ҳамон давом этмоқда. Соҳанинг етакчи мутахассислари фикрича, 100 минг сўмликнинг инфляцияга таъсири йўқ, аммо аҳоли орасидаги фикрлар бунинг аксини кўрсатади – мутлақ кўпчилик бундай катта қийматдаги банкноталарнинг муомалага киритилиши ошиб бораётгани инфляциянинг яққол далили деган фикрда.

Яна айримлар 100 минг сўмлигимиз дунёнинг энг катта номинал қийматга эга валютасига айланди, деган тасаввурда.

Маълумот учун:
* Энг йирик номиналли валюталар рейтингида 100 минг сўмликка жой йўқ. Бу борада мутлақ рекорд 1945-1946 йилларда чоп этилиб муомалага киритилган Венгрия пенгёси ҳисобланади. Энг йириги секстиллион (миллиард триллион) пенгё эди. Тасаввур қилиш учун, 1 рақамидан сўнг 21та ноль (узун шкала ўлчовида 36та ноль) бўлади. Венгрия ҳукумати 100 секстиллион пенгё устида бош қотира бошлаганда деноминация ўтказилган ва янги валюта – форинт муомалага киритилган;

* Янги тарих рекордчиси Зимбабве доллари ҳисобланади. Бу давлатдаги гиперинфляция вақтида 100 триллион Зимбабве доллари муомалада бўлган ва бунча катта банкнотани ҳам кўпчилик бир долларга алмаштиришдан бош тортган. Аммо кейинчалик бу пуллар муомаладан чиқарилганда, сувенир сифатидаги баҳоси 100 АҚШ долларигача чиқиб кетган;

* МДҲ давлатлари орасида ҳам ўзига хос рекордчилар бор. Украинада 1991-1996 йилларда муомалада бўлган, гривнадан аввалги валюта – карбованецнинг 1 000 000(бир млн)лик банкнотаси амалда бўлган;

* Муомаладаги энг йирик номиналли валюта Вьетнамда. Бу мамлакатда 500 минг донг ҳамон ишлатилади;

* Ҳозирги кунда амалда бўлган, харид қиймати энг юқори банкнота 10 000 (ўн минг) АҚШ долларидир. Кўпчилик бундай валюта ҳануз амалда эканлигини билмайди ҳам. Аммо АҚШ ҳудудида бу пулдан бемалол фойдаланиш мумкин, топилса бас;

Сарлавҳада сўм миллий валюта шаклланишида бир поғона бўлиб хизмат қилган сўм-купонни ҳам ортда қолдиргани таъкидланганди.

Ўзбекистонда 1993 йил 15 ноябрда ҳақиқий сўм-купон амалга киритилган. Ундан аввал рублга боғлиқ сўм-купон карточкалари бўлган ва улар шу йилнинг 22 ноябрида бекор қилинган. Сўм-купонлар 1994 йилнинг 1 августига қадар амалда бўлди ва унинг энг йирик банкнотаси 10 000 (ўн минг) сўм-купон эди. Сўм-купон умрининг охирги ойларида биз одатда бутун бозорга баҳо беришда индикатор сифатида ишлатувчи гўштнинг қиймати 20-25 минг сўм-купон, пул деноминацияси эълон қилинганидан (яъни ҳозир амалда бўлган сўм чиқиши маълум бўлганидан) кейин 30-33 минг сўм-купонга чиққанди (қизиғи, деноминация 1000:1 қийматда ўтказилган бўлса-да, ундан сўнг гўштнинг баҳоси 25-35 сўм бўлмай, 12-15 сўмга тушганди). Шакарнинг баҳоси 3-4 минг сўм-купон атрофида эди. Лекин автомобиль, уй-жой, квартираларнинг баҳосини ҳозирги кун билан солиштириб бўлмайди. Чунки битта «Жигули» автомобилининг пулига вилоятлар марказидан икки-учта квартира харид қилиш мумкин бўлган.

Нархлар ҳам шу қадар турли-туман эдики, ҳар бир вилоятнинг ўзида асосий истеъмол маҳсулотлари турли бозорларда турлича сотиларди (одамлар ёппасига савдо билан шуғулланиб кетгани бежизга эмас). Сўм-купон амалда бўлган пайтда йирик савдоларда қоплаб пул кўтариб юриларди. Сўмнинг номинали сўм-купондан анча ортиб кетган бўлсада, банклараро ҳисоб-китоблар ривожлангани, пластик карталар ёрдамида харидлар ва нақд кўринишдаги йирик ҳисоб-китоблар асосан АҚШ долларида амалга оширилиши туфайли ўша даврдагидек машиналарда пул ташиб юриш кам кузатилади. Аммо бор!

2019 йилнинг бошига келиб, яъни орадан 25 йил ўтиб гўштнинг ўртача баҳоси 40-45 минг сўм атрофида («гўшт 28 минг» деган пештахтани кўрсатиб, тортишиш бефойда), шакарнинг арзони 5000 сўмдан сотиляпти.

Миллий валютамиз – сўмнинг қиймати дастлаб 1 сўмга 1 АҚШ доллари бўлиши режалаштирилган бўлсада, амалда 1994 йилдаёқ 6-7 сўмдан камига доллар сотиб олиб бўлмасди. Қизиғи, бир килограмм гўштнинг баҳоси ўша пайтларда 10-12 сўмдан бошланган. Яъни, бугунги кунга келиб гўштнинг баҳоси АҚШ долларига нисбатан анча тез ўсган.

Кўпчилик 100 минг сўмликнинг устидаги «BIR YUZ MING SO’M» деган ёзувга эътибор берди ва «нега юз минг сўм эмас, бир юз минг сўм?» деган саволлар пайдо бўлди. Ҳуқуқий жиҳатдан бу тўғри, 2 ёки 5 эмас, айнан 1 юз минг сўм. Балки бунда ҳам келажакни кўзлаган маъно бордир? 1 юз минг сўм, 5 юз минг сўм, 1 миллион сўм... Буниси ҳозирча фантастика туйилади. Янаям ким билсин...
Аброр Зоҳидов.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 0
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 204
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 126
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 0
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 1
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 0
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 63
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Бўлимлар