«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:23
ЎЗO‘Z

АҚШнинг собиқ контрразведка ходими Эрон фойдасига жосуслик қилганликда айбланди

14 фев, 17:55 4 311 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШнинг собиқ контрразведка ходими Эрон фойдасига жосуслик қилганликда айбланди Фото: Украинформ
АҚШ контрразведкаси собиқ ходими Моника Уитт АҚШнинг миллий мудофааси ҳақидаги маълумотларни Эрон ҳукумати вакилларига етказишда айбланмоқда, дея хабар беради «Дарё» нашри.

АҚШ адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, Уитт Эрон махсус хизматига АҚШ разведкасига қарши операцияларда ёрдам берган.
Уитт Эрон расмийларига махфий разведка маълумотларини етказиб бериш, шунингдек, Америка разведка хизмати ходимининг шахсини очганликда айбланмоқда.

13 февраль куни АҚШ Эроннинг тўрт нафар фуқаросига ҳам кибержиноят содир этишга уриниш айбловини қўйган.
Қўшма Штатлар айни дамда озодликда бўлган Уиттни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган. 2013 йилда Уитт Эронга қочиб кетган эди.

Уитт 1997—2008 йилларда АҚШ ҳаво кучларининг разведка хизмати ва Ҳаво кучлари махсус тадқиқотлар бўлими ходими, кейин эса 2010 йилгача Пентагонга пудратчи сифатида ишлаган. Ўз фаолияти давомида Уитт махфий маълумотларга киришга муваффақ бўлган ва махфий разведка амалиётлари учун чет элга жўнатилган.

2012 йилнинг февраль ойида Уитт Эронга «New Horizon Organization» томонидан ташкил этилган конференцияга борган. Кейин Уитт Эроннинг Америка фуқароси бўлган шахс билан боғланиб, 2013 йилда Эронга қайтган. Шундан сўнг, Эрон ҳукумати Уиттга компьютер ускуналари ва турар жой ажратиб берган.

Натижада, Уитт Эрон расмийларига махфий маълумотлар етказиб турган.
Шуларни инобатга олиб АҚШ Молия вазирлиги Эрондаги иккита компания ва уларга алоқадор тўққиз кишини Эрон бўйича санкциялар рўйхатига кирганини эълон қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 2
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 102
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар