«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:37
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонга келган сайёҳлар ўртасида тадқиқот ўтказилди. Натижа қандай?

14 фев, 12:57 4 783 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонга келган сайёҳлар ўртасида тадқиқот ўтказилди. Натижа қандай? Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 72 та давлатдан келган 5,7 минг нафар сайёҳ орасида тадқиқот ўтказилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Бундан кўзланган мақсад меҳмонларга афзал бўлган асосий жиҳатлар ҳамда уларнинг орзу-тилакларини аниқлаш бўлди.

Маълум бўлишича, туристларнинг кўпчилиги дўстлари ва оила аъзолари, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали берилган маслаҳатлар асосида Ўзбекистонга келишга қарор қилишган. Қолаверса, газета ва журналлар, телевизион ҳужжатли фильмлар ва янгиликлар дастурлари ҳам бу борада муҳим ўрин тутиши маълум бўлган.

Дунёнинг 72 мамлакатидан келган олти мингга яқин сайёҳ ўртасида ўтказилган сўров ана шундай хулосага келишга асос яратди.

Тадқиқотга кўра, диёримизга Марказий Осиёдан келадиган туристларнинг асосий қисми Қозоғистон, МДҲдан эса Россия фуқароларидир. Ўзбекистонга Осиё-Тинч океани минтақасидан хитойликлар, Европадан францияликлар, Яқин Шарқдан туркияликлар, Шимолий Америкадан АҚШликлар энг кўп ташриф буюрган.

35 ёшдан 45 ёшгача бўлган ёш гуруҳи ичида энг кўп респондентлар Марказий Осиё(29,4 фоиз), МДҲ(33,8 фоиз) ва Осиё-Тинч океани минтақалари(30) ҳиссасига тўғри келган. Европалик туристларнинг асосий қисми эса 55 ва ундан юқори ёшдаги инсонлардир.

Сўровда қатнашганларнинг қарийб 40 фоизи Ўзбекистонга ўз танишлари ва қариндошларини кўриш учун келишганини айтган. Респондентларнинг 33,6 фоизи эса юртимизга таътил, маданий хордиқ чиқариш ва дам олиш учун келганини билдирган.

Таҳлилга кўра, узоқ хориждан келадиган сайёҳларнинг асосий мақсади хордиқ чиқариш ва дам олишдир. Масалан, Гонконгнинг сўровда иштирок этган барча фуқаролари Ўзбекистонга дам олиш учун ташриф буюрганини қайд этган. Австралия фуқароларининг 89 фоизи, нидерландларнинг 87,1 фоизи, итальянларнинг 86,3 фоизи, французларнинг 85,1 фоизи ҳам худди шундай мақсад билан мамлакатимизда меҳмон бўлган.

Туристларнинг асосий қисми(79 фоиз)нинг Ўзбекистонда бўлиш даври 1-9 кунни ташкил этган. Шимолий Америкадан 85 фоиз, Осиё-Тинч океанидан 81 фоиз, Европадан 78 фоиз ва Яқин Шарқдан 72 фоиз сайёҳ жамоа билан келган бўлса, Марказий Осиё ва МДҲдан туристларнинг ярми ёлғиз саёҳат қилишни маъқул кўрган.

Респондентларнинг 12,8 фоизигина сайёҳлик йўлланмаси билан Ўзбекистонга ташриф буюрганини таъкидлаган. Туристлар томонидан олинган бундай йўлланмаларнинг 16,8 фоизигина ўзбек туроператорлари ва турфирмалари томонидан сотилган.

Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб юришда меҳмонлар такси(52,9), поезд(12,5), автобус(10,4) ва мини-автобус(10,1) каби транспорт воситаларини афзал деб билган.

Тошкент шаҳри туристлар энг кўп ташриф буюрадиган жойга айланган. Лекин сафарда бўлиш муддати узоқлиги бўйича Термиз биринчи ўринни олган. Бу ерда сайёҳлар ўртача 6,2 кун қолишган. Нукусда 5,7, Тошкентда 5, Хивада 3,7, Самарқандда 2,6 ва Бухорода 2,4 кеча-кундуз бўлишган.

Меҳмонлар Ўзбекистонда дўконлардан маҳсулот харид қилиш(шопинг), музей ва галереяларга бориш, сайр қилиш, тарихий жойларга экскурсия ва пиёда боришга катта қизиқиш билдирган. Марказий осиёлик сайёҳлар Ўзбекистонда дўконларни айланиш(39,7)ни энг кўп маъқул кўрган бўлса, европаликлар(77,5) ва Осиё-Тинч океани минтақаси(72,2)дан келганлар музей ва галереяларга боришда фаоллик кўрсатишган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 88
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 291
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 240
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар