«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:08
ЎЗO‘Z

Газга энг бой давлатлар рейтинги. Ўзбекистон йигирматаликда

10 фев, 19:20 8 223 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Газга энг бой давлатлар рейтинги. Ўзбекистон йигирматаликда Tабиий газ ҳам нефть сингари жаҳон иқтисодида ва инсоният турмушида муҳим роль ўйновчи бойлик ҳисобланади. Аммо табиат бу неъматни ер юзи бўйлаб бир хил тақсимламаган.

Дунёда табиий газнинг исботланган захиралари бўйича етакчи давлатларга оид турли хил маълумотлар учрайди. Кимдир бу борада Россияни биринчиликка қўйса, яна қайсидир тадқиқот марказининг ҳисоб-китобларига кўра Эрон бу борада мутлақ етакчи. Шунингдек Қатар ва ҳатто Туркманистонни ҳам табиий газга энг бой ҳисобловчи ташкилотлар бор.

Қуйида эътиборингизга соҳага оид тадқиқотлар ва қазиш ишлари борасида катта тажрибага эга бўлган British Petroleum транснациональ нефтегаз компанияси ҳамда Жаҳон энергетикасининг статистик таҳлили (Statistical Review of World Energy) маълумотлари асосидаги 2018 йилда тузилган газга (шу жумладан сланц газига ҳам) энг бой давлатлар рейтинги тақдим этилади.

1. Россия – 47,8 трлн куб.метр
2. Эрон – 33,72 трлн куб.метр
3. Қатар – 24,07 трлн куб.метр
4. АҚШ – 8,7 трлн куб.метр
5. Саудия Арабистони – 8,6 трлн куб.метр
6. Туркманистон* – 7,5 трлн куб.метр
7. БАА – 6,1 трлн куб.метр
8. Венесуэла – 5,7 трлн куб.метр
9. Нигерия – 5,47 трлн куб.метр
10. Хитой – 5,44 трлн куб.метр
* Айрим маълумотларга қараганда Туркманистон 17,5–25 трлн. куб.метр захирага эга. Аммо бу давлатда кўп маълумотлар ошкор қилинмаслиги боис рақамлар фарқланади.

Табиий газни қазиб олишда эса рейтинг кескин ўзгаради.

1. АҚШ – йилига 751 млрд куб.м
2. Россия – йилига 642 млрд куб.м
3. Эрон – йилига 227 млрд куб.м
4. Қатар – йилига 183 млрд куб.м
5. Канада – йилига 174 млрд куб.м
6. Хитой – йилига 137 млрд куб.м
7. Норвегия – йилига 120 млрд куб.м
8. Саудия Арабистони – йилига 111 млрд куб.м
9. Жазоир – йилига 93 млрд куб.м
10. Туркманистон – йилига 82 млрд куб.м
Мавзуга оид: British Petroleum ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистон 1,85 трлн куб.метр газ захираси билан дунёда 19-ўринни эгаллайди. Қазиб олиш ҳажми бўйича 2016-2017 йилларда йилига 57-62 млрд куб.м кўрсаткич билан 14-15 ўринларда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 0
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар