«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:37
ЎЗO‘Z

Сооронбай Жээнбеков: "Қирғизистонда рус тили расмий тил бўлиб қолади"

07 фев, 13:30 4 203 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сооронбай Жээнбеков: "Қирғизистонда рус тили расмий тил бўлиб қолади" Қирғизистонда рус тили мақоми ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда Бишкекдаги олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар билим юртлари раҳбарлари билан учрашувда мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков айтиб ўтди.

Жээнбековнинг айтишича, Қирғизистонга кўп тилли таълим зарур. “Бу конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган тамойилдир. Фуқароларимиз давлат, расмий тилларни ва дунё тилларидан яна биттасини билиши керак. Барча фуқаролар томонидан давлат тилининг ўзлаштирилишини давлат даражасидаги масала деб ҳисоблаймиз”, деб айтган Қирғизистон президенти.

“Қирғизистонда рус тили расмий тил ҳисобланади. Унинг мақоми ўзгаришсиз қолади. Бу биринчи навбатда бизнинг ўзимизга керак”, деб қўшимча қилган Сооронбай Жээнбеков.

Президентнинг таъкидлашича, давлатнинг келажаги ҳақида қайғурувчи, болаларга сифатли таълим берувчи, муносиб фуқароларни тарбияловчи таълим муассасаси авваламбор коррупциядан фориғ бўлиши лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 0
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 0
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 99
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 155
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 328
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 96
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 151
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Бўлимлар