«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 21:53
ЎЗO‘Z

Ҳалокатли тўқнашув натижасида вужудга келган илк экзосайёра топилди

06 фев, 18:57 4 961 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳалокатли тўқнашув натижасида вужудга келган илк экзосайёра топилди Халқаро астрономлар гуруҳи илк бор, ҳар бирининг оғирлиги Ерникидан катта бўлган иккита йирик осмон жисмининг ўзаро тўқнашиши натижасида вужудга келган экзосайёрани топишди. Бу ҳақда Science News нашрига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Kepler 107c экзосайёраси Ердан 2 000 ёруғлик йили узоқликда бўлиб, Қуёшга ўхшаш юлдуз атрофида ҳаракатланади. Ушбу тизимда яна бир нечта улкан экзосайёра мавжуд, хусусан, Kepler 107c ва унинг энг яқин қўшниси Kepler 107b – Ердан 1,5 баравар катта.

Бироқ бу экзосайёраларнинг массаси сезиларли даражада фарқ қилади. Kepler 107c экзосайёраси Kepler 107b’га нисбатан икки карра зичроқ. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бунинг сабаби Kepler 107c худди Меркурий каби улкан темир ядрога эга.

Kepler 107b’дан узоқда жойлашган зичроқ экзосайёра – Kepler 107c’нинг мавжудлиги, оғир кимёвий элементлар, масалан, темир сайёралар вужудга келиш жараёнида марказий юлдузга яқин ҳудудларда тўпланишига оид сценарийга унчалик ҳам мос келмайди.

Шунинг учун олимлар, бу ҳолатни тушунтириш учун, Kepler 107c экзосайёраси ҳар бирининг массаси Ерникидан 10 марта ортиқ бўлган иккита йирик осмон жисмларининг ўзаро тўқнашишидан вужудга келган деган хулосага келишди. Уларнинг ядроси массаси умумий массасининг 30 фоизини ташкил қилган.

Экзосайёралар – Қуёш тизимидан ташқаридаги сайёралар. Улар ҳам Қуёш тизимидаги сайёралар Қуёш атрофида айлангани каби бошқа юлдузлар атрофида ҳаракатланади.

Kepler 107b ва Kepler 107c – Оққуш юлдуз туркумидаги Kepler 107 юлдузи атрофида ҳаракатланувчи экзосайёралар. 2014 йилда кашф қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 0
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 147
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 104
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 33
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 344
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 270
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 0
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 2
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 1
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 3
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 26
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 38
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 29
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 145
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 20
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 104
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 46
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 104
  • Бўлимлар