«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:04
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ҳарбийларнинг янги дизайндаги кийим-бошлари яратилмоқда (фото)

05 фев, 08:24 12 829 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ҳарбийларнинг янги дизайндаги кийим-бошлари яратилмоқда (фото) Фото: «Uza.uz»
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари учун янги кўринишдаги, замонавий, қулай ва ихчам кийим-бошлар яратилмоқда, деб хабар берди «ЎзА».

Қайд этилишича, Президентнинг ҳарбий хизматчилар ва соҳа ходимлари учун янги намунадаги ҳарбий кийим-бош яратиш бўйича берган топшириқ ва тавсияларига биноан 2018 йилнинг декабр ойида ҳарбий хизматчилар ва ходимлар учун янги намунадаги ҳарбий кийим-бош яратиш бўйича махсус ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Мазкур гуруҳга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши маъсул ходимлари бошчилигида Вазирлар Маҳкамаси, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Ҳарбий прокуратура, Президент Давлат хавфсизлиги хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, ДХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси вакиллари, «Истиқлол» дизайн маркази мутахассислари, малакали дизайнер ва олимлар, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти профессор-ўқитувчилари ва экспертлари жалб қилинган.
– Ҳарбий хизматчилар ва соҳа ходимлари учун янги намунадаги ҳарбий кийим-бош ишлаб чиқиш жараёнига ғоят катта масъулият билан жиддий ва пухта ўйлаб, узоқни кўзлаган ҳолда ёндашилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Рустам Маҳмудов.

Фото: «Uza.uz»

Ҳарбий кийим-бошни яратиш бўйича ишлар Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги Формали кийим-бошни лойиҳалаштириш бўйича илмий лабораторияда соҳанинг малакали ходимлари иштирокида иш олиб борилмоқда. Ҳозирги кунга келиб Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий прокуратура, Президент Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, ДХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун дастлабки намунадаги ҳарбий кийим-бош ҳамда фарқловчи белгиларнинг (атрибутикалар) эскиз лойиҳалари тайёрланди.

Фото: «Uza.uz»

Ҳозирда қайд этилган барча фикр ва тавсияларни ҳамда камчиликларни инобатга олган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан ҳарбий хизматчилар ва соҳа ходимлари кийим-бошларининг дастлабки эскизлари ва дизайнлари ишлаб чиқилган.

Фото: «Uza.uz»

Яратилган кийим-бошларнинг бирламчи намуналари ҳарбий қисмларда илк қўшинлар синовидан (апробациядан) ўтказилиши, бунда соҳа вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ёшлар, халқ, кенг жамоатчиликнинг фикрини чуқур ўрганиш, таҳлил этиш, таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштириб, шундан сўнг ҳарбий кийим-бошларни кенг ассортиментда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 491
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 445
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 684
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 107
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар