«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:19
ЎЗO‘Z

Россияда энг кўп ўғирланадиган автомобиллар маълум қилинди

05 фев, 07:27 5 225 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияда энг кўп ўғирланадиган автомобиллар маълум қилинди “Цезарь-Сателлит” компанияси 2018 йилда Россияда ўғирланган ва қидирувга берилган автомобиллар ҳақидаги статистикани янгилади. Уларга кўра, ўтган йилда Россияда Hyundai Solaris машиналари ўғрилар нишонига айланиш борасида етакчилик қилган. Бу моделдаги автомобиллардан 1249 таси ўғирлаб кетилган. Антирейтингнинг 2-ўрнини Kia Rio (969 та), 3-ўрнини ВАЗ 2107 (730 та) эгаллаган. Юқори бешталикка Toyota Camry (669 та) ва Ford Focus (457 та) кирган. Кейинги ўринларда Renault Logan, Nissan Almera, Volkswagen Polo, Daewoo Nexia ва Mazda CX-5 келмоқда.

Ўтган йил умумий ҳисобда Россияда 26819 та машина қидирувга берилган. Ягона қувонарли жиҳати, бундай жиноятлар 2017 йилгига нисбатан 21 фоизга (6939 та машина) камайган.

Шу билан бирга, 2018 йилда ўғрилар эътиборларини мотоциклларга кўпроқ қарата бошлашган. Ўтган йил ўғирланган “байклар” 1187 донани ташкил қилган.

Премиум-синфдаги автомобиллар орасида Mercedes-Benz (597 дона), BMW (539), Lexus (466), Audi (261) ва Land Rover (237) энг кўп ўғирланган. Кейинги ўринларда Infiniti, Porsche, Jaguar, Rolls Roys ва Bentley келмоқда.

Энг кўп ўғирланган маркалар бўйича “АвтоВАЗ” машиналари етакчилик қилмоқда (5693 дона). Кейинги ўринларни Toyota (2746 дона), Hyundai (1905), Kia (1864) автомобиллари ва турли маркадаги мототехника эгаллаган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 217
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар