«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:50
ЎЗO‘Z

2018 йилда банклар томонидан аҳолига қанча доллар сотилгани маълум қилинди

02 фев, 19:50 4 786 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2018 йилда банклар томонидан аҳолига қанча доллар сотилгани маълум қилинди Марказий банк 2018 йилда ички валюта бозори тўғрисида маълумот берди. 2018 йилда ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш операциялари ҳажми, шунингдек валюта бозорида иштирокчилар сони ошганлиги кузатилди. Шу билан бирга, ҳисобот йили давомида хўжалик юритувчи субъектларнинг яширин валюта бозоридан расмий валюта бозорига ўтишини ўзида акс этди.

Хорижий валютага бўлган талаб
2018 йилда юридик шахслар томонидан сотиб олинган жами валюта ҳажми 10,4 млрд. долларни ташкил этган бўлиб, аввалги йилга нисбатан ушбу кўрсаткич 1,5 баробар ошди.

Шу билан бирга, 2018 йил мобайнида ички валюта бозорида хорижий валютани харид қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар сони 2,3 маротабага ошган бўлиб, ушбу кўрсаткич январь ойида 2,2 мингтани ташкил этган бўлса, йил якуни бўйича уларнинг сони 5,1 мингтага етди.

Хорижий валютанинг таклифи
2018 йил мобайнида хорижий валюта таклифининг асосий манбалари бўлиб хўжалик юритувчи субъектларнинг экспортидан тушган маблағлар ҳамда хорижий давлатлардан келиб тушган пул ўтказмалари ҳисобланади.

Экспортдан келиб тушган валюта маблағларининг банкларга сотилган ҳажми 2 баравар кўпайиб, 4,1 млрд. долларни ташкил этди (2017 йилда 2,1 млрд. доллар). Натижада, экспортдан келиб тушган маблағларнинг банкларга сотилган ҳажми 31% дан 61% га кўпайди.

2018 йилда аҳоли томонидан тижорат банкларига 2,7 млрд. доллар сотилган бўлиб, ўз навбатида ушбу маблағлардан 969 млн.доллар банклар томонидан аҳолига сотилган, қолган 1,7 млрд. доллари юридик шахсларнинг эҳтиёжини қондириш учун сарфланди.
2018 йил якунига келиб соф олтин-валюта заҳираларининг ҳажми 26,4 млрд. долларни ташкил этди.

Курс сиёсати
2018 йилда Марказий банкнинг курс сиёсати ички валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг ўзаро нисбати асосида шаклланиб, валюта бозорида таклиф ошиб талаб пасайган даврда алмашув курсининг мустаҳкамланиши ва, аксинча, талаб ошиб таклиф пасайган ҳолларда унинг пасайиши кузатилди.

2018 йил мобайнида миллий валюта курси хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф шаклланишига таъсир этувчи мавсумий омиллар асосида ўзгариб келди.

Натижада, 2018 йил охирига келиб миллий валютанинг алмашув курси йил бошига нисбатан 2,7 фоизга (8 120 сўмдан 8 339 сўмгача) пасайиб, йил мобайнида курснинг минимал ва максимал миқдори ўртасида ўзгариши 7,3 фоизни (август ойида – 7 781 сўм, декабрь ойида – 8 348 сўм) ташкил этди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 73
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 67
  • Солиқ органлари айрим ҳуқуқлардан маҳрум бўлмоқда 19 мар, 12:22 179
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 0
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 69
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 24
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 110
  • Бўлимлар