«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:27
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда "арзон уй жой" тушунчаси ўзгаради

02 фев, 11:33 8 568 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда "арзон уй жой" тушунчаси ўзгаради Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Вазирлар Маҳкамасининг Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг:

а) 2-банд:
олтинчи хатбоши (ҳозирда - арзон уй-жой — хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп квартирали (2, 3 хонали) уйлар, аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,02 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар) қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«арзон уй жой — икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли уй-жойлар, 0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4 ва 5 хонали уй-жойлар»;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«бошланғич бадал – Қарз олувчининг икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчиларнинг) ёки юридик шахснинг - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги ўз маблағлари»;

ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«омонат қўйилма – қурилаётган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган қурилаётган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдорида бошланғич бадални жамлаш учун Якка тартибдаги қурувчи билан «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ филиали ўртасида Якка тартибда уй-жой қуришга буюртмачи функцияларини амалга ошириш тўғрисида дастлабки шартнома мавжуд бўлганда очиладиган мақсадли омонат қўйилма»;

«қурилиш-уй-жой омонат қўйилмаси - бир йилдан ортиқ муддатли мақсадли жамғарма омонат қўйилмаси, у арзон уй-жой қурилиши бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошланғич бадални тўлаш учун Якка тартибдаги қурувчи билан «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ филиали ўртасида Якка тартибда уй-жой қуришга буюртмачи функцияларини амалга ошириш тўғрисида дастлабки шартнома мавжуд бўлганда очилади, шунингдек ушбу қўйилмани очган жисмоний шахсларга, омонатга қўювчи томонидан икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар қуришда кредит суммасининг камида 10 фоизи ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар қуришда кредит суммасининг камида 25 фоизи миқдорида жамғарилган тақдирда, арзон уй-жой қуриш учун имтиёзли ипотека кредити олишга устунлик ҳуқуқини беради»;

ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«ёзма тавсия - уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш Дастурда иштирок этиш учун ариза берувчига Комиссия томонидан бериладиган ёзма тавсия»;

7-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Ипотека кредитлари уч йилдан иборат имтиёзли давр билан 15 йилгача муддатга берилади. 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб, кредитлар уч йиллик (2019 йилнинг 1 январидан икки йиллик) имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади»;

в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«8. Ипотека кредити миқдори:
икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли уй-жой смета қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уй-жой смета қийматининг 75 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда»;

г) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«9. Ипотека кредитлари дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги ўртача белгиланган фоиз ставкасида ва кейинги даврларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдоридаги ставкада берилади»;

д) 10-банднинг тўртинчи хатбошидаги «10» сўзи «15» сўзи билан алмаштирилади;

е) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Бериладиган ипотека кредитининг миқдори қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) тўлов лаёқатини баҳолашдан ва қурилаётган арзон уй-жойнинг смета қийматидан келиб чиқиб белгиланади ва у:

икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли уй-жой смета қийматининг 90 фоизидан;

майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уй-жой смета қийматининг 75 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас»;

ж) 18-банднинг 3-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«ёзма тавсиянома»;

18-банднинг 5-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«қарз олувчининг номига очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига пул маблағлари қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотнома. Банкдаги омонат қўйилма ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг умумий суммаси қурилаётган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жой смета қийматининг 10 фоизидан ёки арзон уй-жойнинг майдони 0,04 га бўлган ер участкасига жойлаштириладиган қурилаётган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уй ва майдони 0,06 га бўлган ер участкасига жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уй-жой смета қийматининг 25 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас»;

з) 19-банднинг, 1-кичик банди, учинчи хатбоши чиқариб ташланади;
и) 1-илова ўз кучини йўқотган деб топилади;

к) 2-илова:
2.1-бандда:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«арзон уй жой — икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли уй-жойлар, 0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4 ва 5 хонали уй-жойлар»;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«бошланғич бадал – Қарз олувчининг икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчиларнинг) ёки юридик шахснинг - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги ўз маблағлари»;

3.1-бандда:
учинчи хатбоши чиқариб ташланади:
4.2-банддаги «10 йил» сўзи «15 йил» сўзлари билан алмаштирилади;

6.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«6.1. Кредит икки йилдан иборат бўлган имтиёзли давр билан 20 йилгача муддат билан берилади. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш кредит берилган санадан кейинги ойдан бошланади».

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг:

а) 2-банд:
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«арзон уй жой — икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли уй-жойлар, 0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4 ва 5 хонали уй-жойлар»;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«бошланғич бадал – Қарз олувчининг икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уй-жойлар, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчиларнинг) ёки юридик шахснинг - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги ўз маблағлари»;

б) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«15. Инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибдаги уй-жой қурувчилар учун имтиёзли ипотека кредити бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типдаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ, АТ "Халқ банки", "Асака банк" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда, ушбу Низомда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади»;

в) 16-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Арзон уй-жой қуриш учун якка тартибдаги қурувчи томонидан ипотека кредити олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади»;

ж) 29-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Қурилиши тугалланмаган объект бўйича танлов савдолари ғолиби билан тузилган шартномани молиялаштириш учун мақсадли маблағлар етарли бўлмаган тақдирда инжиниринг компанияси ўз маблағлари ҳисобига, ўз маблағлари етарли бўлмаган тақдирда эса - алоҳида шартнома асосида банкнинг маблағларини жалб этиш ҳисобига молиялаштиришга ҳақлидир».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 18
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 89
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 296
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар