«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:58
ЎЗO‘Z

Украинада президент пойгасида шоумен етакчилик қилмоқда

01 фев, 06:00 4 693 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Украинада президент пойгасида шоумен етакчилик қилмоқда Украиналик шоумен ва актёр Владимир Зеленский Украинадаги президент пойгасида етакчилик қилмоқда. Бундан “Рейтинг” ижтимоий гуруҳи ўтказган сўровнома маълумотлари дарак бермоқда. Тадқиқотга кўра, уни сўралганларнинг 19 фоизи қўллаб-қувватламоқда.

Рейтингнинг 2-ўрнини собиқ бош вазир Юлия Тимошенко эгалламоқда, унга 18,2 фоиз респондентлар овоз беришга тайёр. Амалдаги президент Пётр Порошенкони 15,1 фоиз иштирокчи қўллаб-қувватлаган.

Аҳоли ўртасида энг катта қўллаб-қувватловга эга номзодлар бешталигига “Мухолиф платформа – Ҳаёт учун” партияси раисларидан бири Юрий Бойко (10 фоиз) ва “Фуқаролик позицияси” етакчиси Анатолий Гриценко (8,5 фоиз) ҳам кирган.

Тадқиқотга кўра, 41 ёшли Зеленский мамлакат жануби ва шарқида катта қўллаб-қувватловга эга, Киевда у Порошенко билан етакчилик қилмоқда, Бойко Донбассда, Тимошенко эса мамлакат маркази ва шимолида юқори электорат кўрсаткичларига эга.

Сўровнома 18 ёшдан катта бўлган 6 минг киши ўртасида 16-24 январь кунлари олиб борилган.

Украинанинг таҳлил ва прогнозлаштириш институти томонидан 17-25 январь кунлари ўтказилган сўровнома эса бошқа натижаларни кўрсатган: номзодлар ўртасида Тимошенко етакчилик қилмоқда (20 фоиз), 2-ўринни Зеленский (12,6 фоиз), 3-ўринни Порошенко (11,9 фоиз) эгалламоқда.

Украина президенти сайловлари 31 март куни бўлиб ўтади, сайлов кампанияси эса 2018 йил 31 декабрда старт олган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 231
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар