«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:39
ЎЗO‘Z

Tashkent City’да 1 сотих ер инвесторларга 20 минг доллардан сотилгани маълум қилинди

01 фев, 08:58 5 022 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Tashkent City’да 1 сотих ер инвесторларга 20 минг доллардан сотилгани маълум қилинди Фото: «Дарё»
Бугун, 31 январь куни Tashkent city халқаро ишбилармонлик марказида ОАВ ходимлари учун пресс-тур ва матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Матбуот анжуманида иштирок этган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Tashkent City қурилишининг барча иштирокчилари яъни инвесторларга бир хил шарт-шароитлар яратилганини қайд этиб ўтди.

«Бир сотих ер ҳамма учун бир хил нархда яъни 20 минг доллардан, 1 гектар ер майдони эса 2 миллион доллардан сотилди. Сумма ҳамма учун бир хил белгиланди», — дейди Тошкент шаҳар ҳокими.

Шунингдек, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Tashkent City қурилишига инвесторлар жалб қилиш борасида ўзи дуч келган қийинчиликлар ҳақида ҳам гапириб ўтди:

«Давлат раҳбари таклифига биноан Tashkent City қурилишига бошчилик қилган пайтим менга қурилишни уч йилда битириш вазифаси юкланди. Ўшанда мен 700 нафар инвесторлар билан учрашув ўтказганман. Лекин улардан биронтаси ҳам инвестиция киритишга рози бўлмаган. Чунки Tashkent City жойлашадиган ҳудуд жозибадор туюлмаган уларга. Бундан ташқари, ҳеч бир компания уч йил ичида ушбу лойиҳани амалга ошириш мумкинлигига ишонмаган.

Шундан сўнг мен Ўзбекистондаги ўзим билган, таниган йирик тадбиркорларга мурожаат қилганман. 4-лотга инвестиция киритган Murad Buildings, 2-лотни қураётган Real House шулар жумласидан. Уларга ушбу ҳудуд жозибадорлигини тушунтирганман. Улар мана шу лойиҳанинг келажагига ишонч билдириб, рози бўлишган. Мен Ўзбекистонда мана шундай шижоатли, қатъиятли тадбиркорлар кўпайишини хоҳлаган бўлардим», — дейди Ортиқхўжаев.

Ҳокимнинг қайд этишича, маҳаллий компаниялардан бири Family Group ҳам Tashkent City инвестори ҳисобланади. Шунингдек, яна учта маҳаллий банк ҳам лойиҳага сармоя киритган.

«Тан оламан, банкларни ишонтириш ҳам осон бўлмаган. Банкларга бориб, бошқарув раислари билан бир неча марта учрашганман, тушунтирганман. Улар ҳам осонликча маблағ ажратишга рози бўлмаган. Кейинчалик, ‘Олмазор’ ва ‘Ўқчи’ маҳаллаларида уйлар бузилиб, одамлар уй билан таъминланиб, қурилиш бошланганидан кейин, банклар вакиллари кела бошлаган», — дейди ҳоким.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 416
  • Фарғонада Telegram бот орқали ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб келган 17 ёшли йигит ушланди 28 мар, 06:00 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар