«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:28
ЎЗO‘Z

Хабиб Нурмагомедов 9 ойга мусобақалардан четлатилди

30 янв, 07:27 4 335 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хабиб Нурмагомедов 9 ойга мусобақалардан четлатилди Россиялик аралаш яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегорга қарши жангдан кейин унинг иштирокида чиққан тўполон учун 9 ойга мусобақалардан четлатилди. Бундай қарорни ушбу ишни кўриб чиққан Невада штати атлетик комиссияси қабул қилган.

Нурмагомедов, шунингдек, 500 минг доллар миқдорида жарима тўлашига тўғри келади.

Комиссия Макгрегорга нисбатан ҳам чора кўрган, у ярим йилга четлатилган ва 50 минг долларлик жаримага тортилган. Иккала спортчи учун ҳам дисквалификация муддати 2018 йил 10 октябрдан бошлаб ҳисобланади.

Нурмагомедовнинг дисквалификация муддати агар у безориликка қарши йўналтирилган ижтимоий дастурда иштирок этса, 3 ойга қисқартирилиши мумкин. Шу тариқа Хабиб жорий йил апрелида яна октагонга қайтиши мумкин бўлади.

Хабиб четлатилишига ижтимоий тармоқларда изоҳ берган. Жумладан, у инстаграмда “Барчаси якунлангандан кейин мени уйғотинг”, деб ёзган.

Нурмагомедов шунингдек твиттерда қисқагина “Сиёсат абадий” деган ёзув қолдирган. Кўринишича, спортчи шу тариқа у ва Макгрегорга қўлланган жарима санкцияларидаги катта тавофут борлигига шаъма қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 224
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 206
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар