«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:27
ЎЗO‘Z

Қандай қилиб муддатидан олдин пенсияга чиқиш мумкин?

29 янв, 22:47 8 738 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қандай қилиб муддатидан олдин пенсияга чиқиш мумкин? "Халқ билан юзма-юз" лойиҳасининг бу галги меҳмони Адлия вазири Русланбек Давлетов бўлди. Вазирга берилган саволлар ичида энг кўпи пенсия борасида бўлди. Қуйида айнан шу мавзуга оид савол жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Савол: Оила аъзоларимдан бирининг ёши 50 да, аёл киши. Унинг умумий стажи 33 йил. 1 йил қишлоқдаги сил касалликларига қарши кураш бўлимида, 16 йил ногиронлар уйида, 6 йил болалар уйида ишлаган.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан тасдиқланган рўйхатда шу соҳада ишлаган аёллар 5 йил олдин пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган. Лекин пенсия жамғармаси бунга рад жавобини берди. Шу ҳолатда имтиёзли пенсияга чиқиш мумкинми?
Жавоҳир ЖЎРАМИРЗАЕВ.

Жавоб: Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2337, 2012 йил 12 март) мавжуд.

Унга кўра, ногиронлиги бор болалар учун ихтисослаштирилган таълим бериш муассасалари, Меҳрибонлик уйларида 25 йил ишлаган врачлар, ўқитувчилар имтиёзли шартларда (5 йил олдин) ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланади. Албатта, қандай ­лавозимда ишлагани ҳам муҳим. Бу ҳолатни алоҳида ўрганиб кўриш лозим.

Савол: Аёллар 20 йиллик меҳнат стажига эга бўлса, пенсия ёшига етишидан қатъи назар, пенсияга чиқади, деб эшитган эдим. Лекин онам туман пенсия идорасига бориб сўрасалар, бунақа нарса йўқ, дебди. Саволим шуки, 20 йил стажга эга аёллар пенсияга чиқа оладими?
Баҳодир АЛМАТОВ.

Жавоб: Қонунчиликка мувофиқ, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Яъни пенсияга чиқиш учун ҳам ёш, ҳам иш стажи тўғри келиши керак.

Шунингдек, ёш тўғри келиб, иш стажи етарли бўлмаган ҳолларда бор иш стажига мутаносиб равишда пенсия тайинланиши мумкин. Умуман, иш стажи мавжуд бўлмаган шахсларга эса белгиланган тартибда ижтимоий нафақалар тайинланади. Саволга келадиган бўлсак, ҳали пенсия ёшига етмаган шахс иш стажи қанча бўлишидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга эмас.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 105
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар