«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 00:53
ЎЗO‘Z

Қайси чой озишга ёрдам беради?

26 янв, 19:54 12 445 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қайси чой озишга ёрдам беради? Бир финжон чой – нафақат мазали, балки фойдали ҳамдир. Ушбу мақолада матте, улун, мойчечак, ялпиз ва озишга ёрдам берадиган яна 5 хил чой ҳақида ҳикоя қиламиз. Агар вазнни осон ва тез ташлашни истасангиз, кўп суюқлик ичишингиз керак. Бунда чой оптимал вариантга айланиши мумкин.
Биринчидан, унда шарбат ва газли ичимликлардаги шакар ва бошқа ширин таъм берувчи сунъий моддалар йўқ. Иккинчидан, унинг таркибида қувватни оптимал даражада ушлаб турувчи кўплаб моддалар бор. Учинчидан, у нафақат фойдали, балки мазали ҳамдир. Ўзингиз учун севимли чойни танланг ва ҳузур билан ичинг.

Оқ чой: ёғ ҳужайраларини эритади
2009 йилда “Питание и Метаболизм” нашрида эълон қилинган тадқиқот натижалари шуни тасдиқладики, оқ чой экстракти ҳақиқатан ҳам ёғ ҳужайраларини эритиш жараёнини тезлаштиради. Олимлар бундай натижага ўзига хос антиоксидант (ECGC)нинг катта миқдори билан эришилишини тахмин қилишмоқда.

Кўк чой: метаболизмни рағбатлантиради
Ахир чойнинг бу тури таркибида ҳам ECGC антиоксиданти бор. Бироқ унинг супер қудрати бошқа нарсада. Айнан кўк чой кофеин миқдори бўйича чемпион (аслида бу ичимликда кофеин энг ўткир қаҳвадагидан ҳам кўпроқ). Кофеин метаболизмни тезлаштиради, шунингдек фаол турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун зарурий қувват беради.

Матте: қондаги қанд даражасини камайтиришда ёрдам беради
Жанубий Америкада етиштириладиганyerba mate ўсимлигининг баргларидан тайёрланадиган жуда фойдали чой. У нафақат кофеинга бой, балки таркибидаги теофиллин ва теобромин моддалари сабаб қондаги қанд миқдорини нормаллаштиришга ҳам ёрдам беради. 2015 йилда ўтказилган тадқиқот натижалари 12 ҳафта давомида кунига бир финжон матте чойини ичганлар бошқа ичимликни афзал билган худди ўшандай парҳез ва жисмоний машқларга амал қилган ҳамкасбларига қараганда кўпроқ вазн ташлашганини кўрсатган.

Улун: қориндаги ёғни эритади
Моддалар алмашинуви тезлигини оширишда ёрдам берадиган яна бир чой тури. Бундан ташқари, улунда бел соҳасида тўпланадиган ёғга таъсир қиладиган кимёвий бирлашмалар бор.

Қора чой: ёғлар сўрилишини блоклайди
Агар рационингизда ёғли таомлар кўп бўлса, қора чой сиз учун жуда зарур. Ахир у ёғлар сўрилишини блоклаб, вазн тўплашнинг олдини олади. Бу ичимликда ўзига хос полифенол ўсимлик бирикмалари, айнан афлавин ва арабубинлар бўлиб, улар ёғлар сўрилишини блоклайди. Бундан ташқари, айрим тадқиқотлар қора чойнинг қандли диабет ривожланиши эҳтимолини камайтириш кучини ҳам тасдиқламоқда – яна бир фойдали хусусият.

Ялпизли чой: очлик ҳиссини камайтиради
Тўғрисини айтганда, бу чойни ҳатто ичиш ҳам шарт эмас — ҳидлашнинг ўзи етарли. Иезуитлар университети томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ялпиз ҳиди очлик ҳиссини “бўғади”: беш кун давомида ҳар икки соатда ялпиз ҳидини ҳидлаган тадқиқот иштирокчилари натижада камроқ калория ва шакар истеъмол қилишган. Шундай экан, ичиш ҳам, бор-йўғи ҳидлаш ҳам мумкин. Натижада, вазн ташлайсиз.

Занжабилли чой: тўқлик ҳиссини узайтиради
Занжабил дамламаси — қон босимини нормаллаштирадиган, қондаги қанд миқдорини камайтирадиган, яллиғланиш жараёнларини оладиган мўъжизавий ичимлик. У шунингдек тўқлик ҳиссини кўпроқ муддатга узайтиришга ҳам ёрдам беради. Шундай экан тушлигингизни занжабилли чой билан якунланг – ана ўшанда овқат ҳақида анча вақтгача ўйламайсиз.

Арпабодиёнли чой: уйқуда озишга ёрдам беради
Арпабодиён уйқуни мувофиқлаштирувчи ва метаболизм учун жавоб берадиган гормон миқдорини оширади. Гранада университети мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари арпабодиён меваларини доимий равишда овқатга қўшиб истеъмол қилиш ёки ушбу ўсимлик бўлаги солинган чой ичиб юриш вазн йўқотишни тезлаштиришда ёрдам беришини тасдиқлади. Бу жараён ҳатто уйқу вақтида ҳам содир бўлади. Нақадар ёқимли!

Мойчечакли чой: зўриқишни олади
Мойчечак дамламасини уйқудан олдин ичиш — ажойиб фикр. Биринчидан, бу ичимлик қондаги қанд миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Иккинчидан, седатив хусусиятга эгалиги сабаб зўриқишдан халос бўлишга ёрдам беради. Айнан зўриқиш “ёмон” озуқавий хулқ-атворни келтириб чиқаради ва бизни тез углеводлар, шакар ва турли таъм қўшимчаларига эга маҳсулотларни танлашга мажбур қилади. Агар кейинги сафар асабийлашиш натижасида гамбургер ёки фри картошкасини истеъмол қилиш ҳақида ўйланиб қолсангиз, мойчечакли чой ичинг. Албатта ёрдам беради.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 47
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 236
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 128
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 151
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 126
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 132
  • Сўнгги янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 6
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 107
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 16
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 69
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 47
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Бўлимлар