«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 23:45
ЎЗO‘Z

Гўшт нархи 28 000 сўмдан 55 000 сўмгача. Бозорлардаги нарх-наво

26 янв, 11:45 5 662 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гўшт нархи 28 000 сўмдан 55 000 сўмгача. Бозорлардаги нарх-наво Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди (2019 йил 25 январь ҳолатига 1 кг. сўмда).

Қайд этилишича, мол гўштининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да - 55 минг сўм. Энг арзони Нукус («Нукус деҳқон бозори») ва Тошкентда («Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори») - бир килограмми 28 минг сўм.

Қўй гўштининг энг қиммати Тошкентдаги «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Эски жўва деҳқон бозори»да (48 минг сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Фарҳод деҳқон бозори»да (28 минг сўм).

Картошканинг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (4000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (1200 сўм).

Пиёзнинг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори»да (2000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (500 сўм).

Сабзининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (4000 сўм). Энг арзони Андижон шаҳридаги «Янгибозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори» ва Наманган шаҳридаги «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори»да (1000 сўм).

Тухумнинг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ҳамда «Эски жўва деҳқон бозори»да (8000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (3000 сўм).

Гуручнинг энг қиммати Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (25 000 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Эски жўва деҳқон бозори», Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳридаги «Янгибозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар деҳқон бозори», «Жиззах марказий деҳқон бозори», Гулистон шаҳридаги «Гулистон деҳқон бозори»да (5000 сўм).

Ўсимлик ёғининг энг қиммати Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар деҳқон бозори», «Жиззах марказий деҳқон бозори»да (13 000 сўм). Энг арзони Андижон шаҳридаги «Янгибозор деҳқон бозори»да (8000 сўм).

Шакарнинг энг қиммати Термиз шаҳридаги «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (6000 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (4500 сўм).

Билдирилишича, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 13
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 66
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 139
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 123
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 163
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 0
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 0
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 0
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 25
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 21
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Бўлимлар