«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:25
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Гулнора Каримованинг пулларини қандай сарфлайди?

23 янв, 20:28 9 132 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Гулнора Каримованинг пулларини қандай сарфлайди? Гулнора Каримовага тегишли 800 миллион франкни ўзида сақлашни истамаётган Швейцария ҳукумати пулларни Ўзбекистонга қайтаришга шошмаяпти деб ёзади Kun.uz нашри.

«Швейцария ноқонуний йўл билан топилган бойликни ўзида сақлаб туришдан манфаатдор эмас», – деб жавоб берган ТИВ Гулнора Каримовага тегишли активлар тақдирига қизиққан DW сўровига.

Швейцария прокуратурасининг DW’га билдиришича, жиноий ишни мантиқий якунига етказиш учун суд коллегиясининг қолган тўрт айбланувчига нисбатан қарорини кутиш керак бўлади.

«Кейинги ўттиз йил давомида Швейцария икки миллиард доллардан ортиқ пулни қайтарган - бу бошқа ҳар қандай давлат қайтарган маблағдан кўпроқдир. Аммо ҳозирда қайтарилиши лозим бўлган бойлик билан қандай иш тутиш кераклигига баҳо беришга ҳали эрта», – дейилади Швейцария ТИВ баёнотида.

Маълум қилинишича, асосий масала – унинг Швейцариядаги активларини нима қилиш кераклигига жавоб топиш лозим. Яъни активларни қайтариш ва уларни қандай сарфлаш бўйича томонлар ўртасида ҳужжат имзоланиши зарур.

Ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Kun.uz'га изоҳ бериб, «бу ўзбек ва швейцар прокуратуралари ўртасидаги идоралараро масала» эканини билдирди.
«Булар очиқланмайди, айни пайтда музокаралар давом этмоқда», – дейди Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.

Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи Мансур Мақсудий ҳам Гулноранинг пулларига даъво қиляпти. Унинг Der Bund газетасига берган интервьюсида Мақсудийларга тегишли бўлган Ўзбекистондаги барча мулклари тортиб олингани ҳақида гап боради.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукмига кўра 5 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилган Гулнора Каримова мамлакат ҳудудида жазони ўтамоқда. ​




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 89
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 204
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 160
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар