«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:11
ЎЗO‘Z

Тошкентда қидирувдаги бир гуруҳ шахсларни қўлга олиш чоғида ИИББ ходимлари жароҳатланди

21 янв, 17:08 7 022 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда қидирувдаги бир гуруҳ шахсларни қўлга олиш чоғида ИИББ ходимлари жароҳатланди Тошкентда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган бир гуруҳ шахслар ушланди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилишича, улар қўлга олиш чоғида фаол қаршилик кўрсатган.

Тошкент шаҳар ИБББ ходимлари тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш давомида муқаддам бир неча бор судланган, шу йилнинг 14 январида фирибгарлик жиноятини содир этгани учун Фарғона вилоят ИИБ томонидан қидирувга берилган 26 ёшли Воҳид Тошматовнинг яшаш жойини аниқлашган.

«Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ИИББ ходимлари илгари бир неча бор судланган ва жорий йилнинг 14 январь куни Фарғона вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисми («Фирибгарлик»)да қайд этилган жиноятни содир этгани учун қидирув эълон қилинган 26 ёшли Воҳиджон Улуғбекович Тошматовнинг турар жойини аниқлашди. Қўлга олиш вақтида қидирувда бўлган шахс билан бир хонадонда бўлган қариндошлари ИИББ ходимларига фаол қаршилик кўрсатишди. Икки нафар ходимга тан шикастлари етказилган. Хизматдошларига ёрдамга етиб келган ички ишлар органлари ходимлари В. Тошматов билан ўн кишини қўлга олишди», дейилади хабарда.

Текширув давомида қўлга олинган шахслардан яна уч нафари жиноят содир этгани учун қидирувда бўлишгани аниқланган. Улардан бири Фарғона вилояти ИИББ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида («Фирибгарлик») қайд этилган жиноятни содир этгани учун қидирувга эълон қилинган 46 ёшли Одина Солижоновна Соҳибова; Тошкент вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисмида («Безорилик») қайд этилган жиноятни содир этгани учун қидирувга эълон қилинган фарғоналик 22 ёшли Озодбек Шуҳратович Соҳибов; Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмида («Безорилик») қайд этилган жиноятни содир этгани учун Фарғона вилояти ИИБ томонидан қидирувга эълон қилинган 24 ёшли Зоҳид Улуғбекович Тошматов.

«Тошкент шаҳар ИИББ қўлга олинган шахслар томонидан пойтахт ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддасида («Фирибгарлик») қайд этилган жиноятни содир этганликлари тўғрисида маълумотга эга», дейилган хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 81
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 539
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар