«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:14
ЎЗO‘Z

Игнатий Нестеров: «Австралияга қарши ўйинда майдонда ҳақиқий жанг бўлади»

19 янв, 23:46 3 937 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Игнатий Нестеров: «Австралияга қарши ўйинда майдонда ҳақиқий жанг бўлади» Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров Австралияга қарши ўйин олдидан ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Австралияга қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Таркибдаги барча футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Бу ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам бирдек муҳим. Плей-оффда ютқазган жамоа мусобақани тарк этади. Рақибимиз кучли жамоа, аммо биз ғалаба учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Қатар-2011да Австралиядан учралган мағлубиятни мен аллақачон эсдан чиқариб бўлганман. Бу ёқимсиз хотира, футболда хотиралар билан яшамасдан, олдинга қараб интилиш зарур. Бу сафарги ўйин биз учун ижобий натижа билан якунига етишига умид билдиряпман. Мақсадимиз кўп гол киритиш эмас, ҳар қандай ҳисобда бўлса ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олиш. Японияга қарши ўйин видеоёзувини биргаликда томоша қилдик, хатоларимизни кўриб чиқдик.

Очиғини айтадиган бўлсам, Японияга қарши ўйин биз учун жуда муҳим бўлди. Австралияга қарши ўйин олдидан хато ва камчиликларимизни кўриб олдик. Энди мана шу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Сизни ишонтириб айтишим мумкинки, Австралияга қарши ўйинда майдонда ҳақиқий жанг кўрасиз», - дейди Нестеров.

Манба: www.ufa.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 343
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 42
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 211
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 340
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 355
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 776
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар