«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:19
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори маълум қилинди

19 янв, 08:22 6 169 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори маълум қилинди Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасида Ўзбекистонликлар 2018 йилда олган ўртача иш ҳақи миқдори маълум қилинди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон бўйича ўртача номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 822,2 минг сўмни (жумладан, иш ҳақига устамалар, мукофот пуллари, рағбатлантирувчи тўловлар, компенсация тўловлари ва ишланмаган вақт учун тўловлар, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмалари жамғармаларига бадаллар) ташкил қилган ва 2017 йилга нисбатан 25 фоиз кўпроқни ташкил қилган.

2018 йилда 2017 йилга нисбатан иқтисодий фаолият турлари бўйича иш ҳақи энг кўп миқдорда ахборот ва алоқа соҳасида (33,8 фоиз), саноатда (30,6 фоиз), банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолиятида (29,9 фоиз) ва қурилишда (29,2 фоиз) ошган.

Ўртача номинал ҳисобланган иш ҳақи ҳудудлар кесимида кўриладиган бўлса, энг юқори даража Тошкент шаҳрида - 2570,4 минг сўм (республика бўйича ўртача кўрсаткичнинг 141,1 фоизини ташкил қилади), Навоий вилоятида - 2371,0 минг сўм (130,1 фоиз) ва Тошкент вилоятида - 2063,1 минг сўм (113,2 фоиз), энг паст кўрсаткич Самарқанд вилоятида – 1431,3 минг сўм (78,5 фоиз) ва Наманган вилоятида - 1434,5 минг сўм (78,7 фоиз) кузатилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 88
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 291
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 240
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар