«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:49
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетаётгани маълум қилинди

18 янв, 19:53 6 144 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетаётгани маълум қилинди 2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон бўйича кўчиб келганлар сони 160,0 минг кишини (157,2 минг киши республика ҳудудларидан, 2,8 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 176,2 минг кишини (157,2 минг киши республика ҳудудларига, 19,0 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, миграция сальдоси минус 16,2 минг киши бўлиб, 2017 йилнинг мос даврида минус 18,6 минг киши бўлган.

Миграция сальдосининг юқори даражаси Тошкент вилоятида (минус 5,6 минг киши), Қашқадарё вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 4,2 минг киши) ва Самарқанд вилоятида (минус 3,7 минг киши) қайд этилди.
Миграция сальдосининг ижобий даражаси Тошкент шаҳрида (плюс 15,3 минг киши) кузатилди.

2018 йил январь-декабрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони 2849 кишини ташкил қилди. Бу борада етакчилик Тожикистонда - 28,1 фоиз. Кейинги ўринлардан Қозоғистон (27,5 фоиз), Россия (24,1 фоиз), Қирғизистон (9,7 фоиз) ва бошқа давлатлар (10,6 фоиз) жой олди.

2018 йил январь-декабрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 19006 кишига тенг бўлди. Бунда етакчилик Россияда - 47,2 фоиз. Кейинги ўринлардан Қозоғистон (47,1 фоиз), АҚШ (1,2 фоиз), Исроил (0,7 фоиз) ва бошқа давлатлар (3,8 фоиз) жой олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар