«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 18:47
ЎЗO‘Z

Ички ишлар тизимида 172 ходим лавозимидан озод этилиб, 174 нафари жиноий жавобгарликка тортилди

16 янв, 06:54 4 384 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ички ишлар тизимида 172 ходим лавозимидан озод этилиб, 174 нафари жиноий жавобгарликка тортилди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбири билан суҳбатда фуқароларнинг ички ишлар органларига бўлган ишончини ошириш учун комплекс тадбирлар амалга оширилаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

19 минг нафар ходим аттестациядан ўтказилди. Ижобий натижаларга эришган, ташаббускор 7 минг 678 нафар ходимга навбатдаги махсус унвонлар берилди, 1 минг 12 нафар ходим раҳбар кадрлар захирасига киритилди.

Эгаллаб турган лавозимида беш йилдан ортиқ хизмат қилаётган 346 нафар раҳбар ходимнинг фаолияти танқидий ўрганилиб, 172 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ўрнига ташаббускор янги раҳбарлар тайинланди.

Аксинча, ўз устида лозим даражада ишламаган 383 нафар раҳбар ходим олти ойдан кейин қайта аттестациядан ўтиши, 81 нафари паст лавозимга тайинланиши тўғрисида қарор қабул қилинди, 59 нафари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди.

Ўз навбатида, тизимда порахўрликка қарши курашиш борасида ҳам аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Фуқаролар томонидан таклиф қилинган пора сифатидаги пулларни олмасдан, пора бериш жиноятини фош этишда шахсий ташаббус кўрсатган ички ишлар органлари ходимлари рағбатлантириб борилмоқда. Бунда 77 нафар ходимнинг пора таклиф қилган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб қилган мурожаатига асосан айбдор фуқароларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши таъминланди.

2018 йилда тизимда хизмат қилган 174 нафар ходим содир этган турли жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 134
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 50
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 30
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 41
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 29
  • Бўлимлар