«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 03:00
ЎЗO‘Z

Буюк Британия МДҲ давлатларидан келиб тушаётган шубҳали пулларга "ов" эълон қилди

14 янв, 14:18 4 218 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Буюк Британия МДҲ давлатларидан келиб тушаётган шубҳали пулларга "ов" эълон қилди Буюк Британияда фирибгарлик, коррупция ва пул ювиш билан курашиш учун махсус гуруҳ шакллантирилади, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри Deutsche Welle хабарига таянган ҳолда.

Гуруҳга молия вазири Филип Хаммонд ва ички ишлар вазири Сажид Жавид раҳбарлик қилади. Шунингдек, Santander, Lloyds ва Barclays банклари вакиллари пул ювиш билан курашишади.

Махсус гуруҳ асосан Россия ва собиқ СССР республикалари, Осиё мамлакатлари ҳамда Нигериядан молиявий оқимларни кузатиб боради. Британия Молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда ҳар йили молиявий жиноятлар умумий миқдори 14,4 миллиард фунт стерлинг (16,4 миллиард евро)ни ташкил қилади.

Жавиднинг маълум қилишича, «ўз чўнтагини «кир» пуллар билан тўлдираётган ва қонун бўйсунадиган фуқаролар ҳисобидан дабдабали ҳаёт кечирадиган коррупциялашган фирибгарларга» барча жабҳаларда кураш олиб борилади.

Британия Ички ишлар вазирлиги яқин икки йил ичида шубҳали транзакцияларни аниқлаш тизимини такомиллаштириш учун махсус гуруҳга 3,5 миллион фунт стерлинг (3,9 миллион евро) ажратишни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Сўнгги янгиликлар

  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар