«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 23:40
ЎЗO‘Z

Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокимлигига расман тасдиқланди

11 янв, 20:55 4 711 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокимлигига расман тасдиқланди Бугун, 11 январь куни Самарқанд шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Kun.uz нашри хабар беришича, сессияда ташкилий масала кўрилди ва Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Эркинжон Турдимовнинг лавозимидан «в.б.» қўшимчаси олиб ташланди ва у вилоят ҳокими этиб расман тасдиқланди.

Эркинжон Турдимов 2018 йилнинг июлида коррупция можароси доирасида ишдан олинган Туроб Жўраев ўрнига Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.

Эркинжон Турдимов – 1969 йил 10 июлда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1991-1995 йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Сирдарё филиалида бўлим мутахассиси, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Зарафшон бўлими пул муомаласи бўлимида бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари, Зарафшон бўлими бошқарувчиси бўлиб ишлаган. 1995-1996 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими бўлган. 1996 йилдан 2000 йилгача Ўзбекистон Миллий банки Навоий бўлими бошқарувчиси, 2000-2008 йилларда Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими сифатида фаолият юритган. 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб фаолият юритган.

2008-2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. 2016 йил декабридан 2018 йилнинг ёзига қадар Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг ўтган йилнинг ноябрь ойида Хоразмга ташрифи вақтида вилоят раҳбари Фарҳод Эрмановнинг лавозимида «вазифасини бажарувчи» қўшимчаси олиб ташланган эди. Декабрь ойида Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам Тошкентнинг тўлақонли ҳокимига айланганди. Айни вақтда вилоятлардан фақат Сурхондарёда Баҳодир Пўлатов ҳоким вазифасини бажарувчи мақомида қолмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 13
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 66
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 139
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 123
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 163
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 0
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 0
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 0
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 25
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 21
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Бўлимлар