«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:48
ЎЗO‘Z

«Москва гўзали»га уйланган Малайзия қироли тахтдан воз кечди

06 янв, 20:50 6 154 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Москва гўзали»га уйланган Малайзия қироли тахтдан воз кечди Малайзия қироли Муҳаммад V тахтдан воз кечди. Бу ҳақда қироллик саройи баёнотига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда. Агентлик маълумотида истеъфо сабаби келтирилмаган.

«Ҳазрати олийлари белгиланган тартиблар асосида тахтдан воз кечиш бўйича расмий мактуб йўллади», дейилади хабарда. Қирол ўзини сайлаган Конфедерация кенгаши аъзоларига миннатдорчилик билдирган. Қайд этилишича, монархнинг кутилмаганда тахтни топшириши мамлакат тарихида илк марта кузатилмоқда.

Star нашри хабарига кўра, у Малайзия федерал конституциясининг 32-моддасига кўра муддатидан аввал лавозимини тарк этган. Қонунчиликка кўра, Малайзиядаги султонлар орасидан ҳар беш йилда қирол ва унинг ёрдамчиси — вице-қирол танланади.

1969 йилда туғилган Муҳаммад V Буюк Британияда таҳсил олган. У 2016 йилда ҳокимият тепасига келган ва 5 йил муддатга Малайзиянинг ҳукмдорига айланганди. У энди ўзининг султонлигига - Келантанга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда 49 ёшда бўлган Муҳаммад V 2018 йилнинг ноябрида россиялик 25 ёшли модель Оксана Воеводинага, «Мисс Москва-2015» танлови ғолибига уйлангани шов-шув бўлиб кетганди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 1
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 0
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 1
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 2
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 21
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 0
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 0
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 12
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 21
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 34
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 160
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 188
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 31
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 41
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 182
  • Россия ТИВ: Ғарб Украинадаги манфаатлари ҳақида очиқчасига гапирди 28 мар, 07:47 252
  • Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди 28 мар, 07:13 218
  • Бўлимлар