«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:26
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар

06 янв, 17:30 5 703 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар
2018 йилда Ўзбекистонда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Kun.uz нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар берди.

«Буларнинг аксариятини хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари ташкил қилади - 580 нафар. Шунингдек, таълим соҳасида 257 нафар, соғлиқни сақлаш тизимида 83 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 39 нафари республика, қолганлари вилоят туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаган.

Жиноий жавобгарликка тортилган ходимларнинг 821 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 138 нафари пора олиш ва бериш, қолганлари эса бошқа мансабдорлик жиноятлари учун жавобгар бўлган», дейилади хабарда.

Қайд этиш керакки, 2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар бўйича қатор шов-шувли номлар ҳам бор. Дастлаб, 2018 йилнинг февраль ойи охирида собиқ бош прокурор Рашид Қодиров Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қўлга олинганди. Унга нисбатан «Товламачилик», «Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш», «Пора олиш» моддалари бўйича жиноят иши очилган. Шунингдек, ушбу жиноят иши бўйича бош прокурорнинг собиқ ўринбосарлари ҳамда Тошкент вилоятининг собиқ прокурорлари бўлмиш Жамшид Файзиев ва Улуғбек Суннатов ушланганди.

Кейинроқ ушбу иш доирасида яна ўндан ортиқ киши қамоққа олинди. Улар орасида «Тошкентни титратган прокурор» - Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари, «Антибиотик» лақабли адлия маслаҳатчиси Мирағлам Мирзаев ва унга яқин бўлган бошқа прокурорлар ҳам бор эди.

Жиноий ишнинг натижалари яқин вақтлар ичида кенг оммага ошкор қилиниши айтилган.

Июль ойида эса Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев қўлга олинди. У вилоятда коррупцион тизим яратгани, Самарқанд вилоят ҳокимлигида турар жойлар қуриш учун рухсатнома бериш, ер участкаларини тақсимлашда ўзига хос «ставка» жорий этилгани маълум қилинди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, собиқ ҳокимнинг офисидан пора сифатида олинган 1 миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган. Айни вақтда унинг иши судга оширилган.

2018 йилнинг сентябрь ойи бошларида эса Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов катта миқдордаги пора билан қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди. Унга ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210 ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида эса Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг собиқ раиси Муиджон Тоҳирий ҳибсга олингани ҳақида расман хабар берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 0
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 491
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 445
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 684
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар