«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 23:58
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди

04 янв, 15:46 4 277 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, шаҳар бош имоми ва Юнусобод тумани “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Минор” жоме масжидидаги 4 январь кунги жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов намозхонларга янги бош имом-хатибни таништирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойи охирларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруғи билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб диний идоранинг Масжидлар бўлими мудири Раҳимберди домла Раҳмонов тайинланганди.

Шундан сўнг, 26 июнь куни пойтахтдаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида Тошкент шаҳар имомларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур диний идора раиси ўринбосари вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, ўз навбатида Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Муфтий Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилди 10 сен, 20:07
  • Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўзгарди 25 авг, 14:19
  • Одилхон қори Тошкентдаги масжидлардан бирига имом бўлди 01 фев, 21:25
  • Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳри Бош имоми этиб тайинланди 26 июн, 13:04
  • Тошкент шаҳрининг янги бош имом хатибининг таржимаи ҳоли 22 мая, 17:26
  • Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди 15 мая, 11:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лола Каримова туғилган кунида ўзига нимани тилади? 05 июл, 23:25 0
  • Хонанда Райҳон фарзанд кутяптими? (видео) 05 июл, 23:06 0
  • Хави «Барселона»га қайтмайди, у «Ас-Садд» билан шартномани узайтирди 05 июл, 22:45 0
  • Трампнинг маслаҳатчисида коронавирус аниқланди. У президент ўғлининг севгилиси ҳисобланади 05 июл, 22:23 4
  • РПЛ. Остон Ўруновнинг «Уфа»си 93-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди 05 июл, 22:02 1
  • Қайси маҳсулотлар гўшт ўрнини босиб, органимзни оқсил билан таъминлай олади? 05 июл, 21:38 41
  • Энди беморга 5та ва ундан кўп дори ёзиб бериш бошқа масъул шифокор билан келишилган ҳолда амалга оширилади 05 июл, 21:13 218
  • Масжидми ё черков? Туркия ва АҚШ ўртасида яна бир дипломатик зиддият юзага келди 05 июл, 20:50 187
  • Зинедин Зидан «Реал»да нима яхшироқ ишлашга мажбур қилишини айтди 05 июл, 20:30 206
  • Хонанда Мадина Мумтозга Malibu автомобилини совға қилишди (видео) 05 июл, 20:06 868
  • Тилга қараб жиддий касалликларни аниқлаш мумкин 05 июл, 19:43 463
  • Мутахассислар қаришни секинлаштирувчи маҳсулот номини маълум қилишди 05 июл, 19:18 373
  • Бўлимлар