«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:35
ЎЗO‘Z

Юлий Юсупов: ҚҚС ва нархлар бўйича жазава бошланди

04 янв, 14:16 4 170 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юлий Юсупов: ҚҚС ва нархлар бўйича жазава бошланди Иқтисодчи Юлий Юсупов Facebook'даги ўз саҳифасида ижтимоий тармоқларда ҚҚС жорий этилиши бўйича бошланган жазава ҳақида пост эълон қилди.

«Ижтимоий тармоқларда ҚҚСнинг жорий этилиши чакана нархларга қандай таъсир қилиши бўйича жазава бошланди. Ушбу мавзу бўйича саводсиз фикрлаш кишини ҳайратга солмоқда. Лекин энг ажаблантирадиган нарса шуки, жазава ташаббускорлари одатда ўзини солиқ маслаҳатчиси деб эълон қиладиган одамлар бўлиб чиқяпти. Шу билан бирга, улар бир вақтнинг ўзида кутилмаган саводсизликни (солиққа тортиш масаласида) ва нотўғри талқин этишга мойилликни кўрсатмоқда», - дейди у.

Юлий Юсуповнинг таъкидлашича, кўплаб жазаваларга нархга киритилган ҚҚС кўрсатилган чек сабаб бўлди.

«Мен оддий киши чекда «ҚҚС» деган тушунарсиз учта ҳарфни қандайдир сумма кўрсатилган ҳолда кўриб, янги солиққа тортиш тизимига ўтилганидан сўнг айнан шу нарх ошган, деб қарор қилишини тушунишим мумкин. Аммо, бундай баёнотни «солиқ маслаҳатчиси» берса, бунда яхшилаб бақириб беришни истаб қоласиз. Ким-ким, лекин солиққа тортиш бўйича мутахассис чекда «ҚҚС» банди дўкон томонидан товар нархига устамани эмас, балки қўшимча қиймат занжири бўйича тўланган ҚҚСнинг бутун миқдорини англатишини тушуниши даркор. Яъни, дўкон чекда кўрсатилган суммадан илгари тўланган ҚҚС бўйича олади», - деди иқтисодчи.

Иқтисодчининг фикрига кўра, агар ҚҚС тўловчилари олдинроқ занжирда бўлган бўлса, энди янги солиқ тизимига ўтишда нархлар ошиб кетмайди. Айрим ҳолларда эса у камайиши мумкин, сабаби ҚҚСга ўтиш ягона солик тўлови тўлашдан воз кечиш демакдир. Агар у чекларда кўрсатилмаган, боз устига, қўшимча қиймат яратилишининг аввалги босқичларида тўловлар кўрсатилмаган бўлса, бу у бўлмаганини англатмайди. Яъни, бир солиқни бошқасига алмаштириш юз берди. Баъзи ҳолларда солиқ юки (шунга қараб нарх) ошиши мумкин, баъзида у ўзгармайди, қайсидир бирида эса ҳатто камаяди.

«Солиқ юки (ва нарх) қаерда шубҳасиз кўтарилади? ҚҚС бор жойда, лекин уни олиб бўлмайди, сабаби ҚҚС занжирининг аввалги иштирокчилари тўламайди. Масалан, маҳаллий ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларида, уни қайта сотиш ҚҚСдан озод қилинмаган. ҚҚСдан озод қилинган (гўшт, балиқ, картошка, пиёз, тухум, гуруч, шакар, нон маҳсулотлари) юк, аксинча, камаяди», - дея қайд этиб ўтди у.

«Балки бизнинг солиқ маслаҳатчиларимиз ҚҚС нима экани ва у қандай ҳисобланиши ҳамда тўланишини билмас. Яъни, бу ерда гап фақат саводсизлик ҳақида кетмоқда. Бироқ, бу «экспертлар»нинг Солиқ ислоҳоти концепцияси лойиҳаси муҳокама қилинган ва солиққа тортишнинг янги тизимига ўтиш кўплаб кичик корхоналар учун солиқ юкини оширмаслигини кўрсатиб берувчи ҳисоб-китоблар қилинган мақолаларга ҳаволаси саводсизликдан, деб бўлмайди.

Бу мақолаларга ҳавола қилган кишилар уларда Концепциянинг биринчи версияси, яъни 12 фоизлик ҚҚС ва даромадга солиқлар ҳамда дивидендларни тақсимланадиган даромадга солиқларга алмаштириш назарда тутилган ҳолатда қурилган солиқ тизимининг модели ҳақида сўз юритилганини билмасликлари мумкин эмас. Кўрсатилган ҳисоб-китобларга мурожаат қилиш, уларни ҳозирги вазиятда қўллаш, очиғини айтганда, адолатли эмас. Ва бу инсофсизликни саводсизлик, деб баҳолаб бўлмайди. Бундай хатти-ҳаракатлар бошқа сўз билан ифодаланиши керак», - дея қайд этиб ўтди эксперт.

Унинг фикрича, айнан бугунги жазавалар етакчилари Концепциянинг биринчи версиясини қўллаб-қувватлаш ўрнига, у бўйича шабаш уюштиришди. Бу ҳолат шунга туртки бердики, Концепциянинг якуний вариантида ҚҚС 20% даражасида қолди, тақсимланган даромадга солиқ ҳақидаги ғоя эса эшитилмади.

«Энди эса ҳеч қандай хижолат бўлмасдан, савол берилмоқда: бизнесга солиқ юкини оширмаслик бўйича ваъдалар нима бўлди? Бу ҳақда ҚҚСни пасайтиришга ва тақсимланадиган даромадга солиқ жорий этилишига қарши бўлганлар, шунингдек, фақатгина «улар ҳам Концепцияга қарши» бўлгани учун (саводсизлиги ва принцип етишмаслигига яна бир мисол) бу кишиларни қўллаб-қувватлаганлардан сўранг. Лекин улардан сўраб бўлмайди. Улар фош этиш ва жазава билан овора. Умуман олганда, улар бир йилдан бери бу ҳолатдан чиқиб кета олмаяпти», - дея хулоса қилган Юлий Юсупов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 73
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 67
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар