«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:33
ЎЗO‘Z

«Ливерпуль» клуби мавсумдаги илк мағлубиятини тан олди

04 янв, 09:47 3 003 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ливерпуль» клуби мавсумдаги илк мағлубиятини тан олди Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Ливерпуль» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Этихад Стэдиум»да бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, тўп назорати кутилганидек майдон эгаларида бўлган бўлса, мерсисайдлар ўзларининг хавфли юришлари билан ажралиб туришди.

Бироқ ҳисоб 40-дақиқага келибгина очилди, чап қанотда фаоллик кўрсатган Бернарду Силва тўпни марказдаги Серхио Агуэрога узатди, аргентиналик футболчи эса дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлим ҳам икки томон фаоллигида бошланди. Меҳмонларнинг 64-дақиқадаги узоқ давом этган ҳужумларини Роберто Фирмино гол билан якунлади.

Аммо орадан узоқ вақт ўтмай мезбонлар яна ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Дарвозабон бошлаб берган қарши ҳужумга Лерой Сане ўзининг аниқ зарбаси билан нуқта қўйди. Ўйин якунига қадар икки жамоада ҳам бир қатор имкониятлар юзага келди, бироқ уларни голга айлантириш футболчиларга насиб этмади.

Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари ушбу мавсумдаги илк мағлубиятларини тан олишди. «Сити» эса очколарини 50тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга қайтди ва «Ливерпуль» (54) билан орадаги фарқни тўрт очкогача қисқартирди.

АПЛ, 21-тур
Манчестер Сити – Ливерпуль 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар:
1:0 – 40 Агуэро, 1:1 – 64 Фирмино, 2:1 – 72 Сане.

Манчестер Сити – Эдерсон, Компани (Отаменди, 88), Данило, Стоунз, Лапорт (Уокер, 86), Сильва (Гюндоган, 65), Фернандиньо, Стерлинг, Бернарду Силва, Сане, Агуэро.
Ливерпуль – Алиссон, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Вейналдум (Старридж, 86), Хендерсон, Милнер (Фабиньо, 57), Мане (Шакири, 77), Салах, Фирмино.
Огоҳлантиришлар: Ловрен (20), Компани (31), Вейналдум (38), Лапорт (45), Бернарду Силва (89), Эдерсон (90+5).

Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 253
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 322
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 649
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар