«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:44
ЎЗO‘Z

Жисмоний фаоллик иммунитетга қандай таъсир кўрсатади?

03 янв, 19:22 5 263 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жисмоний фаоллик иммунитетга қандай таъсир кўрсатади? Сизни йўтал, шамоллаш, доимий чарчоқ безовта қилса, кундалик сайрлар ёки ҳафтасига бир неча марта оддий жисмоний машқлар ўзингизни яхши ҳис қилишингизга кўмак беради.

Жисмоний фаоллик нафақат иммун тизимига бактериал ва вирус инфекцияларига қарши курашда ёрдам беради, балки юрак касалликлари, остеопороз ва саратон касалликларининг ривожланиш хавфини пасайтиради, дейилади Kun.uz сайтида.

Жисмоний фаоллик қандай қилиб касалликларга қарши курашни кучайтириши ҳозирча номаълум. Бу борада бир неча назария мавжуд:
· Жисмоний машқларни бажаришда нафас йўллари микроорганизмлардан тозаланади. Бунда грипп, шамоллаш ва ҳаво-томчи йўли орқали юқувчи бошқа касалликлар хавфи камаяди. Бундан ташқари, жисмоний машқлар ажралувчи тизимлар (пешоб, тер) фаоллигини кучайтиради ва бу организмнинг канцерогенлардан тозаланишига туртки беради.
· Жисмоний фаоллик давомида организмдаги барча жараёнлар, шу жумладан иммун тизими фаолияти ҳам фаоллашади. Организмни инфекциялардан ҳимояловчи лейкоцитлар ва антижисмлар тезроқ ҳаракатланиб, касалликларни бошланғич босқичидаёқ аниқлай бошлайди.
· Жисмоний фаолликда тана ҳарорати бироз ошади. Бу бактериялар кўпайишининг олдини олиб, организмга инфекцияларга қарши янада самарали курашиш имконини беради.
· Жисмоний машқлар касалликлар хавфини оширувчи стресс гормони ажралишини камайтиради.

Жисмоний фаолликнинг соғломлаштирувчи таъсирига қарамай, меъёр ҳақида унутмаслик керак. Иммунитетингизни мустаҳкамлаш учун ўзингизни ҳаддан зиёд қийнаманг. Аслида оғир ва давомли жисмоний машқлар иммун тизимига қарама-қарши таъсир кўрсатади.

Тадқиқотларга кўра, соғлиқ учун энг фойдалиси - камҳаракат ҳаёт тарзидан меъёрий турмуш тарзига ўтиш. Жисмоний фаолликнинг бундай дастури қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
· Ҳафтада бир неча марта болалар билан велосипедда сайр қилиш;
· Кундалик 20-30 дақиқалик пиёда сайрлар;
· Кун ора спорт залида шуғулланиш;
· Мунтазам равишда теннис ўйнаш.

Бундан ташқари, жисмоний фаоллик инсоннинг ўзини янада яхшироқ ҳис қилишига олиб келади, машқларни бажариш давомида сиз куч-қувватга тўлаётганингизни сезасиз. Шундай экан, аэробикага ёзилиш ёки шунчаки сайрга чиқиш керак. Шундагина ўзингизни соғлом ва куч-ғайратга тўлган ҳис қиласиз!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 119
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 89
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 208
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 322
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 167
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 285
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар