«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 05:08
ЎЗO‘Z

Ўзбек клублари тарихидан – «Насаф»

01 янв, 07:20 4 668 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек клублари тарихидан – «Насаф» Қаршининг “Насаф” клуби нафақат юртимизда, балки қитъамизда ҳам ўз обрў-эътиборига эга жамоалардан саналади.
“Насаф” футбол клуби 1986 йилда Қарши шаҳрида ташкил этилган. 1997 йилдан буён Ўзбекистон Олий лигасининг доимий қатнашчиси.
Ўша мавсумда “Насаф” олтинчи ўринни эгаллаган. 2000 йилда эса жамоа илк марта бронза медалига эга чиқди. Шундан сўнг яна 9 марта Ўзбекистон чемпионати финишига жамоа 3-бўлиб келди.

“Насаф” жамоаси қитъамиз миқиёсида халқаро майдонда ғалабага эришган ягона ўзбек клуби бўлиб турибди. 2011 йил жамоа тарихидаги энг эсда қоларли мавсум сифатида ёдда қоладиган бўлди. Мавсум аввалида таркибга бир қатор тажрибали ва иқтидорли футболчиларни жалб этган қаршиликлар бир йўла учта мусобақа – Осиё футбол конфедерацияси кубоги, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги беллашувларида муваффақиятли қатнашишди. Украиналик таниқли мутахассис Анатолий Демяненко қўл остида қаршилик футболчилар 2011 йили Осиё Футбол Конфедерацияси кубогини қўлга киритишди.

Ортда қолган мавсумда “Насаф” клуби Суперлигада 7-поғонани банд этди.

“Насаф” жамоаси эришган натижалари:
ОФК Кубоги соҳиби (2011)
2 карра Ўзбекистон чемпиони вице-чемпиони (2011, 2017)
10 карра Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби (2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013-2016)
Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2015)
Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби (2016)
Осиё Чемпионлар Кубоги ярим финалчиси (2001/02)
2 карра ОФК “Fair play” соврини соҳиби (2002, 2011)

Жамоада тўп сурган машҳур футболчилар: Рўзиқул Бердиев; Ботир Қораев; Нўъмон Хасанов; Александр Хвостунов; Владимир Шишелов; Шуҳрат Мамажонов; Каха Гоголадзе; Артур Геворкян; Сергей Крот; Дмитрий Козаченко; Андрей Переплёткин; Иван Бошкович; Боян Малишич; Александр Петрович.

Жамоани бошқарган машҳур мураббийлар: Виктор Борисов; Виктор Макаров; Баҳром Ҳакимов; Владимир Фомичёв; Виктор Кумиков; Анатолий Демьяненко; Рўзиқул Бердиев.

Манба: www.pfl.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 99
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 47
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 46
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 43
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 51
  • Тимур Кападзе: Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган 17 апр, 21:53 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 99
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 47
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 46
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 75
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 43
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 51
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 113
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 183
  • Тимур Кападзе: Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган 17 апр, 21:53 56
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 135
  • Файзуллаевга Италиянинг машҳур жамоаси харидор! 17 апр, 21:00 206
  • "Балтика"га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Файзуллаев жамоадошларини ош билан сийлади 17 апр, 20:44 134
  • Бўлимлар