«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 21:43
ЎЗO‘Z

Президент қарори билан мулк ва ер солиғи бўйича ўзгаришлар тасдиқланди

28 дек, 09:20 6 753 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент қарори билан мулк ва ер солиғи бўйича ўзгаришлар тасдиқланди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унда 2019 йилда тўланадиган солиқ ва мажбурий тўловларнинг миқдори белгилаб берилди.

Қарорнинг мулк ва ер солиғига бағишланган қисмида қуйидагилар келтирилган:

12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олиниши ва уларнинг ҳисоби аниқ юритилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрсин.

Давлат солиқ хизмати органлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботларини тузишда хўжалик субъектларига кўмаклашсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда халқаро тажрибани ўрганган ҳолда 2019 йил 1 майга қадар иккинчи ва ундан кейинги уй-жой фонди объектлари, шунингдек, дала-ҳовлилари учун жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқнинг оширилган ставкаларини киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

13. 2019 йилда ягона ер солиғи тўловчилар учун солиққа тортишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолиниши маълумот учун қабул қилинсин.

2019 йил 1 январдан, тажриба тариқасида мева-сабзавотчилик маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд қилинган суғориладиган ва суғорилмайдиган ерлар учун мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларидан ундириладиган ягона ер солиғининг базавий ставкалари 20-иловага мувофиқ киритилсин.

14. 2019 йил учун маҳаллий йиғимларнинг чегараланган ставкалари

21-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 мартга қадар қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин, дейилади Қарорда.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 194
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 59
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 33
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 75
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар