«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:52
ЎЗO‘Z

Хитойликлар мисдан деярли “олтин” олишди

26 дек, 09:27 3 817 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойликлар мисдан деярли “олтин” олишди Хитойлик олимлар жамоаси мисни деярли олтинга ўхшаш янги материалга айлантиришди. Ушбу ихтиро ноёб, қимматбаҳо металларни қўллашни анча камайтиришга имкон беради.

Профессор Сунь Цзянь ва унинг ҳамкасблари мисга иссиқ, электр зарядланган аргон гази оқимини катта босимда йўналтиришди. Бунда тез ҳаракатланувчи ионлашган зарралар мис атомини портлатган. Шундан кейин мис атомлари совиб, тўпловчи қурилма устига майда қум зарралари каби чўккан. Ҳар бир зарра бир неча нанометр диаметрга эга бўлган.

Олимларнинг таъкидлашича, мис нанозарралари олтин ёки кумушнинг кўрсаткичларига ўхшаш кўрсаткичларга эришган.

Янги материални қалбаки тилла тангалар тайёрлаш учун қўллаб бўлмайди, чунки унинг зичлиги мисники каби сақланиб қолади. Бироқ олимларнинг фикрича, янги “олтин” бошқа соҳаларда ўз татбиғини топиши мумкин.

Олтин ўзининг кимёвий инертлиги ва табиатда кам учрашига қарамай, бугунги кунда органик молекулаларнинг турли типларининг ўзгаришини тезлаштирувчи кўплаб кимёвий катализаторлар учун асос сифатида қўлланади. Мисол учун, олтин бугунда спиртнинг турли бирикмаларини ва унга ўхшаш моддаларни шакллантиришда қўлланади.

Олимлар анчадан бери олтинни бошқа арзонроқ металлар ва бошқа ноорганик элементлар билан алмаштиришга уриниб келишади. Бироқ кимёгарлар ҳам, бошқа мутахассислар ҳам оксидловчиларнинг таъсирига яхши қаршилик кўрсатувчи ва шу билан бир вақтда реакцияларни тезлатувчи олтинга ўхшаш моддани олишга муваффақ бўлишмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 0
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 1
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 0
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Бўлимлар