«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:31
ЎЗO‘Z

Солиқ текширувини ўтказиш учун асослар ўзгарди

25 дек, 15:03 3 996 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқ текширувини ўтказиш учун асослар ўзгарди Ўзбекистон Республикаси президенти “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 88-модданинг (Солиқ текширувини ўтказиш учун асос) матни қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг текширувини ўтказиш (тафтиш қилиш) учун қуйидагилар асос бўлади:

- тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг текширувни ўтказишга розилиги, ушбу розиликда текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсади, текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилади;

- давлат солиқ хизмати органининг буйруғи, буйруқда текширувни ўтказиш мақсади, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилади.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг текширувни ўтказишга бўлган розилиги жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида ўтказиладиган текшириш ёки тадбиркорлик субъектлари фаолияти таваккалчилигини таҳлил этиш натижаларининг якунлари бўйича давлат солиқ хизмати органлари ташаббусига кўра текширишни ўтказиш учун асос бўлади, ушбу розиликда текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, ўтказилиш муддатлари ва текширувни асословчи сабаблар кўрсатилади.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор этиш тартибида текширувни ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органининг текширувни ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахслар таркиби кўрсатилган буйруғи асос бўлади.

Тугатилаётган юридик шахсни ва фаолияти тугатилаётганда ягона солиқ тўловини тўловчи бўлган якка тартибдаги тадбиркорни солиқ текширувидан ўтказиш учун:

- тугатувчининг ёки юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг юридик шахс тугатилаётганлиги ва ягона солиқ тўловини тўловчи бўлган якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тугатилаётганлиги тўғрисидаги ёзма билдириши;

- давлат солиқ хизмати органининг текширувни ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган буйруғи асос бўлади».




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 73
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 535
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 485
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар