«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 23:46
ЎЗO‘Z

Озарбайжон президентининг қизлари офшор орқали Лондонда ҳашаматли уй сотиб олишга уринган

24 дек, 13:03 4 559 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озарбайжон президентининг қизлари офшор орқали Лондонда ҳашаматли уй сотиб олишга уринган Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг қизлари пул ювишга кўмак берганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси суд баёнотига асосан хабар берди. Тергов маълумотларига кўра, Лайло ва Орзу Алиевалар Лондондаги нуфузли кўчмас мулкни Child&Child компаниясидан офшор компаниялар орқали 60 миллион фунт стерлингга сотиб олишга уринишган.

Guardian маълумотларига қараганда, гап Лондоннинг Найтсбриж туманидаги иккита квартира ҳақида кетмоқда, улар қиролича қароргоҳи - Букингем саройига бевосита жуда яқин ерда жойлашган. Уларни сотиб олиш учун Британия Виргин оролларидаги офшор компаниядан фойдаланиш режалаштирилган бўлиб, уни британиялик ҳуқуқшунос Ҳолид Шариф Панаманинг Mossack Fonseca фирмасидан харид қилган. Бу компания OCCRP журналистларининг коррупцияга қарши кенг кўламли суриштирувларида қайд этилганди.

2016 йилда битим бекор қилинди, ўшанда Mossack Fonseca - «Панама досье»си - тўғрисида суриштирувлар эълон қилингач, Алиевлар оиласи аъзолари катта миқёсда пул ювишда гумонланди.

Хабар қилинишича, суд Шарифга Алиевлар пули қаердан келиб чиққанини текширмагани учун 45 минг фунт стерлинг ва қўшимча 40 минг фунт стерлинг миқдорида жарима солди. Британия қонунчилигига биноан, мамлакатда мулк сотиб олган шахслар сиёсатга алоқадор бўлса, бундай текширувлар мажбурийдир. Тергов маълумотларига кўра, Шариф буни рад этган, ўз ёрдамчисини Озарбойжон президентининг қизлари сиёсат билан боғлиқ эмаслиги ҳақида декларацияга қайд киритишга мажбурлаган.

Mossack Fonseca тўғрисидаги суриштирувлар 2016 йилда эълон қилинганидан сўнг, Алиевлар оиласи Лондон, Москва, Дубай ва Прагада кўчмас мулк сотиб олиш учун офшор компаниялар тармоғидан фойдаланганликда гумонланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 0
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 0
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 333
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 313
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 102
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 0
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 0
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 0
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 25
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 21
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Бўлимлар