«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:45
ЎЗO‘Z

Президент: «Тошкентни йирик халқаро марказга айлантиришимиз зарур»

21 дек, 19:23 3 673 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент: «Тошкентни йирик халқаро марказга айлантиришимиз зарур» Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Тошкент шаҳрида 2017 йили ялпи ҳудудий маҳсулот 5 фоизга ўсгани қайд қилинди. Жорий йилда бу кўрсаткич 8,1 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, жорий йил якуни бўйича саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 9,2 фоизга, қурилиш ишлари 11,6 фоизга, хизмат кўрсатиш 10,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу мамлакатимиз бўйича энг юқори кўрсаткичлардандир.

Президент Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича муҳим йўналишларни кўрсатиб ўтди. Тошкент шаҳрини йирик ишбилармонлик ва молия марказига айлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

«Бугунги глобаллашув даврида иқтисодиётга инвестицияларни фаол жалб этиб, бизнес учун қулай шароитлар яратиб бераётган шаҳарлар жадал ривожланмоқда. Тошкент шаҳрини юқори технологик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган, банк, молия, суғурта ва бошқа замонавий хизматлар кўрсатадиган йирик халқаро марказга айлантиришимиз зарур. Шаҳар атрофи саноат зоналари, шаҳар ичи эса инновацион ҳудуд бўлиши керак», - дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирган президент матбуот хизмати.

Ижтимоий соҳа, қурилиш ва коммунал тармоқларни ривожлантириш, аҳоли ва туристлар учун қулайликларни ошириш бўйича ҳам истиқболдаги муҳим вазифалар белгиланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 213
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар