«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:36
ЎЗO‘Z

Германия Россиядан Иккинчи жаҳон уруши пайтида олиб кетилган маданий бойликлар қайтарилишини сўради

21 дек, 18:12 4 306 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Германия Россиядан Иккинчи жаҳон уруши пайтида олиб кетилган маданий бойликлар қайтарилишини сўради Москвадаги Германия элчихонаси Россия ҳукуматидан Иккинчи жаҳон урушидан кейин мамлакатдан олиб чиқиб кетилган маданий бойликларнинг қайтарилишини сўради. Мазкур сўровда “Маданий объект ва ашёлар урушдаги йўқотишлар ўрнини босадиган компенсация бўлмаслиги керак”лиги ҳам қайд этилган.

Немис дипломатлари ўзларининг мазкур талабига 1907 йилги Уруш олиб бориш ҳақидаги Гаага қоидалари асос қилиб олинганини маълум қилган.

Ўз навбатида Россия маданият вазирлиги уруш вақтида Германиядан олиб келинган маданий бойликларни қайтариш бўйича ҳеч қандай гап-сўз бўлмаслигини билдирди. Айни вақтда Россия музейларининг ўзи ҳам ҳозир Европа ва Америка кимошди савдоларига қўйилаётган, лекин бу музейларнинг йўқолган деб ҳисоблаб келинаётган экспонатлари қидирилаётганини билдирган.

Германия ўзига қайтаришни талаб этаётган маданий бойликлар ичида энг салмоқлиси Генрих Шлиман топилмалари ва Эберсвалд хазинаси ҳисобланади. Шунингдек бу талабга эрамиздан аввалги IX асрга тегишли камёб олтин буюмлар ва тақинчоқлар ҳам киритилган.

Ушбу мурожаат юзасида Россия президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой “токи соғлом сиёсий мулоқот муҳити яратилмагунча бу икки мамлакат ўртасида ҳеч қандай маданий бойлик алмашинуви ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас”лигини таъкидлаган.

Мазкур талаб юзасидан Давлат думасининг маданият ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Олга Казакова ҳам Германиянинг бу талабини ноқонуний деб ҳисоблашини билдирди.

"Иккинчи жаҳон уруши якунларини қайта кўриб чиқиш фақат янги зиддиятларга олиб келиши мумкин. Агар Германия бу уруш натижалари бўйича нималарнидир талаб қилар экан, ўша даврда бизнинг мамлакатдан қанча нарсалар олиб кетилганини ҳам ҳисоблаб кўришса яхши бўларди”, – деган у.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 202
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар