«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:06
ЎЗO‘Z

«Ўзавтосаноат» GM Uzbekistan'нинг барча акцияларини сотиб олди

21 дек, 13:34 7 049 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзавтосаноат» GM Uzbekistan'нинг барча акцияларини сотиб олди «Ўзавтосаноат» General Motors'нинг Асака автомобиль заводидаги улушини сотиб олди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

2008 йили март ойидан GM Uzbekistan'га айланган автомобиль заводининг 25 фоиз улуши, Reuters хабарига кўра, жорий йил бошида бевосита GM'га тегишли эди. Ўша пайтда «Ўзавтосаноат» раҳбари (айни чоғда раҳбар ўринбосари) бўлган Умид Салимов «заводнинг 15 фоиз акцияси сотиб олингани, GM тасарруфида 10 фоиз акция қолаётгани»ни билдирганди.

Унинг шу йил май ойида журналистларга берган интевьюсида «йил охирига қадар барча акциялар сотиб олиниши» ҳақида айтилганди. Аммо, расмийлар акциялар қанча баҳода сотиб олингани ва келишувдаги бошқа шартларни ошкор этмаяпти.

Мамлакатнинг шарқий ва аҳоли энг зич жойлашган Андижон вилоятида қурилган завод, дастлаб, корейслар билан ҳамкорликда ишга туширилган. 1996 йили Асакадаги завод Жанубий Кореянинг Daewoo Motors ва «Ўзавтосаноат» ҳамкорлиги ҳосиласи бўлди.

Завод бир йилда 250 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга. Унинг айримлари Ravon бренди остида халқаро бозорга чиқарилади.

Давлат монополияси ўрнатилган, енгил автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган тармоқни Президент Шавкат Мирзиёев ҳам танқид қилганди. Унга кўра, завод халқ ва давлат учун фойда келтирмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 104
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 154
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 131
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 68
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 364
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар