«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 23:41
ЎЗO‘Z

Хоразмда судья 12 минг АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушди

18 дек, 23:33 4 649 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоразмда судья 12 минг АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушди 2018 йил 11 декабрь куни фуқаро М.Э. Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси З.И. турар-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича низоли масалани ҳал қилиши эвазига 12 минг долларини пора тариқасида талаб қилаётганлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур мурожаатга асосан ўтказилган тезкор тадбирда, судья З.И. фуқаро М.А.нинг Урганч туманида жойлашган турар-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича низоли масалани раҳбарлар билан гаплашиб, унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига унинг ишончли вакили А.Э.дан 12 минг доллар олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Ўтказилган тадбир юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида 2018 йил 14 декабрь куни фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси З.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 70- моддасига мувофиқ ҳолда, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Хоразм вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 65
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 139
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 123
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 0
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 0
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 0
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 25
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 21
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Бўлимлар