«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:36
ЎЗO‘Z

Олимлар “барча учун соғлом овқатланиш” қоидаси мавжуд эмаслигини исботлашди

18 дек, 10:39 3 508 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар “барча учун соғлом овқатланиш” қоидаси мавжуд эмаслигини исботлашди Вейцман институти (Исроил) ғаройиб тадқиқот ўтказди. Бир неча йил давомида олимлар 800 кишидан иборат кўнгиллилар гуруҳини кузатишди. Тажриба иштирокчилари икки гуруҳга ажратилди. Биринчи гуруҳдагилар фақат “соғлом” таомларни истеъмол қилишди. Иккинчилар эса соғлом ҳисобланмайдиган егуликларни ейишди: ярим тайёр маҳсулотлар, чипслар, газли ичимликлар, музлатилган маҳсулотлар ва ҳ.к (тадқиқотга жами 47 мингта маҳсулот киритилди).

Профессор Эран Элинав ва Эран Сегал тадқиқотни ўтказган ҳамкасблари билан биргаликда ғаройиб хулосага келишди. Аниқланишича, кузатилаётган кишиларнинг организмлари егуликка индивидуал реакция берган. Ҳар икки гуруҳда ҳам ижобий ва салбий ўзгаришлар кузатилган.

Хусусан, тадқиқотнинг турли иштирокчиларида ягона таомга қондаги қанд даражасининг ўзгариши бир-биридан батамом фарқ қилган. Айнан шунинг учун ҳам бир киши ортиқча вазн тўплаши, бошқа биров эса айнан шу парҳезда ихчам кўринишда қолишини кузатишимиз мумкин.

Ҳозирги вақтда парҳезшунослар гликемик индексга қараб йўналиш белгилашмоқда. Индекс у ёки бу овқат ҳамма учун қай даражада “соғлом” эканини белгилайди. Бироқ тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, бир хил егулик турли кишилар қонидаги қанд миқдорига турлича таъсир кўрсатади. Масалан, тадқиқотда иштирок этган, унга аввал вазн ташлаш мақсадида турли парҳезларни синаб кўрган бир аёлда томат истеъмолидан кейин қанд даражаси “сакрар экан”. Бошқаларда эса ширин пишириқларга қараганда бананлар кўпроқ ўзгаришларни келтириб чиқариши аниқланган.

Тадқиқот натижалари бўйича тайёрланган маърузада “соғлом” ва “носоғлом” маҳсулотлар ҳар бир одам учун ҳаётнинг муайян фурсатидан келиб чиқиб, индивидуал тарзда аниқланиши кераклиги айтилган. Айнан шунинг учун ҳам “барча учун соғлом овқатланиш” мавжуд эмас. Маҳсулотларни эса ичаклар микрофлорасининг турли озиқ-овқатларга реакциясидан келиб чиқиб танлаш лозим.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 64
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 238
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 136
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 233
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 355
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар