«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:11
ЎЗO‘Z

Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Япония клуби билан шартнома имзолади

17 дек, 22:15 3 547 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Япония клуби билан шартнома имзолади Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Достон Турсунов Япониянинг “Ренофа Ямагучи“ жамоаси билан шартнома имзолади.

Футболчи бунгача “Нефтчи”, “Қўқон-1912” ва “Металлург” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. 2018 йилги мавсумни у фарғоналиклар таркибида ўтказди. Турсунов Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги олдидан Туркияда ўтказилаётган сўнгги йиғинига жалб этилган.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлган ҳимоячи Достон Турсунов Япония жамоаси билан икки йиллик битимга имзо чеккан. Шартнома 2020 йил охирига қадар амал қилади. “Ренофа Ямагучи” Япония иккинчи дивизиони вакили ҳисобланади. Клуб якунланган мавсумда 22 жамоа орасидан 8-ўринни эгаллади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Достон Турсунов Япония чемпионатида тўп сурадиган иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлди. Ҳозир терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Фозил Мусаев 2017 йилдан бери ушбу мамлакатнинг “Жубила Ивата“ клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. “Жубила Ивата“ Япония чемпионатининг J лигаси (биздаги Супер Лига — таҳр.) вакили ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар