«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 18:09
ЎЗO‘Z

Жозе Моуриньо «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида гапирди

16 дек, 19:06 3 791 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жозе Моуриньо «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида гапирди «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақидаги фикрларини баён этди.

Салоҳ бир муддат «Челси»да, португалиялик мутахассис қўли остида тўп сурган, аммо Моуриньо уни асосий таркибга киритмаганди. Мисрлик футболчи Лондон клуби сафида 12 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол урганди. 2015 йилда у «Фиорентина»га ижарага берилган, 2015/16 йилги мавсумни «Рома»да ўтказган, кейинроқ римликлар клуби унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олганди.

«Менимча, Салоҳ барча томонлама ривожланди. Унинг жисмоний кўрсаткичлари қанчалик ўзгарганини кўришимиз мумкин. Салоҳ аввал тезкор, шу билан бирга нимжон йигитча эди. Ҳозир эса у ҳам тезкор, ҳам кучли.

У ўшанда Швейцариядан («Базель») Англиянинг катта клубига [«Челси»] келган, лекин АПЛга руҳий жиҳатдан мослаша олмаганди.

Энди у мутлақо бошқа футболчи, у «Базель»дан «Челси»га келган ёш иқтидор эмас, етук футболчи. Ўшанда Салоҳ истиқболли футболчи эди, ҳозир эса жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири.

Мен ўшанда уни ўзимга катта ёрдам бера олади деб ўйламагандим. Мен унинг истиқболли футболчи эканини билардим, энди у ҳақиқатанам катта футболчига айланди», – дея Моуриньонинг сўзларини келтирган манчестерликлар клуби расмий сайти.

Бугун «Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 17-тури доирасида «Ливерпуль» меҳмони бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 137
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 284
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 136
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 167
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 0
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 73
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 30
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 106
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 87
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 71
  • Бўлимлар