«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:11
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон туманида қарийб 8 млн сўм алиментни тўлашдан бўйин товлаган шахс 15 суткага қамалди

15 дек, 18:46 4 416 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон туманида қарийб 8 млн сўм алиментни тўлашдан бўйин товлаган шахс 15 суткага қамалди 2018 йилнинг 1 декабрига қадар Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани бўлимига алимент ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида (ўтган йилнинг қолдиғи билан)1 993 та ижро ҳужжатлари келиб тушган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

1 993 та ижро ҳужжатларидан ҳозиргача 298 та ижро ҳужжатлари ижроси тамомланган ҳамда 1 695 та ижро ҳужжатлари қолдиқни ташкил қилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига киритилган ўзгартиришдан сўнг, алимент пулларини қасддан тўламасдан келган 21 нафар қарздорга нисбатан маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилмоқда.

Жумладан, қарздор Ўзбекистон тумани, Қум МФЙ, Ойдинбулоқ қишлоғида яшовчи фуқаро 1986 йилда туғилган Ғ.К ундирувчи Д.Ф (исмлар шартли) фойдасига икки нафар фарзандини моддий таъминоти учун 7 750 000 сўм алиментни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли туман маъмурий судининг қарори билан Г.К.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддаси билан айбли деб топилди ва унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Маълум қилинишича, 71 нафар оила яраштирилиши таъминланиб, 71 та ижро ҳужжатлари тамомланган. Бундан ташқари, 825 та қарздорнинг Ўзбекистон Республикадан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган. Шунингдек, 365 та қарздор ишга жойлаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 234
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар