«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:43
ЎЗO‘Z

Шоҳжаҳон Эргашев аргентиналик рақибини 18 сонияда нокаутга учратди

15 дек, 03:58 4 797 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шоҳжаҳон Эргашев аргентиналик рақибини 18 сонияда нокаутга учратди 14 декабрь оқшомида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Россиянинг Краснодар шаҳрида фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Мазкур жангда Эргашевга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилди. Бунгача Эргашев угандалик Бадру Lusaмбия билан жанг ўтказиши белгиланганди. Аммо жангга бир кун қолганда Шоҳжаҳоннинг рақиби ўзгарганди.

Жангнинг 1-раунди 3-сониясида Шоҳжаҳон рақибини нокдаунга учратди. 18-сонияда эса Гастон Руиз нокаутга учради. Шу тариқа Эргашев ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Руиз билан жангача профессионал рингда 15 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонганди. Баҳсларнинг 14 тасида(бугунгиси билан 15 та) у рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Руиз эса бунгача 49 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 17 маротаба (бугунгиси билан 18 та энди) имкониятни бой берган (2 та нокаут).​




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 0
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 1
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 207
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 045
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар