«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 21:30
ЎЗO‘Z

Мактабда дарснинг бир соат кеч бошланиши фанларни яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам берди

14 дек, 21:00 4 822 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мактабда дарснинг бир соат кеч бошланиши фанларни яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам берди Америкалик олимлар мактабдаги биринчи дарс вақтининг кўчирилиши уйқу гигиенаси ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасига қанчалик таъсир қилишини ўрганиб чиқишди. "Science Advances" журналида чоп этилган мақолада ёзилишича, дарс машғулотлари бошланишининг кечиктирилиши ўқувчилар уйқу давомийлигини 34 дақиқага узайтирган, шунингдек, уларнинг давоматини яхшилаган. Уларнинг дарсларда оладиган баҳолари эса ўртача 4,5 фоизга ошган.

Ёш улғайган сари уйқу цикли ўзгариб, ухлаш ва уйғониш кечроқ вақтга сурилади. Бу, айниқса, ўсмирлик даврида фаол содир бўлади. Бундан ташқари, ухлаш вақтининг кечиктирилишига ёшларнинг ўз ижтимоий ҳаёти ва мактабдан ташқари қизиқишлари билан шуғулланиши ҳам таъсир кўрсатади. Кўпгина мактабларда дарслар вақтли бошлангани сабабли улар учун зарур бўлган 8-10 соатлик уйқу нормасига риоя этишнинг имкони бўлмайди.

Уйқуга тўймаслик барча ақлий когнитив жараёнларга, айниқса, муваффақиятли ўқишнинг гарови бўлган хотира, диққатга таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли кўпгина мактаблар дарслар бошланиш вақтини кечиктиришга ёки ўрта таълим мактаби ўқувчиларини иккинчи сменага ўтказишга ҳаракат қилиб кўришади. Шунга қарамай, ҳозирча бундай чораларнинг самарадор эканлигини исботловчи ҳеч қандай эмперик далиллар йўқ.

Вашингтон университетидан бўлган Гидеон Данстер (Gideon Dunster) бошчилигидаги олимлар бу масала устида шуғулланишга қарор қилишди. Улар 2016-2017 ўқув йилида дарслар бошланиш вақтини 7:50 дан 8:45 га кўчирган Сиэтлдаги икки мактабнинг ўнинчи синф ўқувчиларини кузатишди. 2016 йилнинг баҳорида, дарслар бошланиш вақти ҳали кўчирилмаган пайтда, тадқиқотда 94 нафар, кейинги йили эса 84 нафар ўнинчи синф ўқувчиси иштирок этган. Тадқиқот давомида барча ўқувчилар фаоллик трекери ва уйқу кундалиги тутишлари керак бўлган. Бундан ташқари, тадқиқотчилар ўқувчиларнинг уйқучанлиги даражаси, уларнинг хронотиплари ва депрессия аломатлари ҳақидаги маълумотларни тўплашган.

Тўпланган маълумотлар таҳлилининг кўрсатишича, дарс вақтини бир соат кечроқ бошлаган ўқувчилар мактабга доимо вақтида борувчи ўқувчиларга нисбатан кечроқ уйқуга ётмаган, бироқ эрталаб кечроқ уйғонишган. Кундалик уйқунинг ўртача давомийлиги уларда 34 дақиқага кўп бўлган. Дам олиш кунларидаги уйқу вақти эса ҳар икки гуруҳда унча фарқ қилмаган.

Шунингдек, 2017 йилда ўнинчи синф ўқувчилари юқори баҳо олишлари билан ажралиб туришган. Уларнинг ўртача балли (0 дан 100 фоизгача бўлган шкалада) олдинги кўрсаткичларга қараганда 4,5 фоизга кўп бўлган. Эпфорт уйқучанлик шкаласи бўйича эса ўнинчи синф ўқувчилари 2016 йилда 7 балл олган бўлса, 2017 йилда 6 балл олган (балл қанчалик катта бўлса, уйқучанлик ҳам шунчалик юқори бўлади). Бундан ташқари, давомат даражаси ҳам ортган, лекин фақат биргина Франклин ўрта мактабида. Ундаги дарс қолдириш даражаси дарслар бошланиши вақти сурилганидан кейин 1,9 кунга кам бўлган, дарсга кеч қолиш даражаси ҳам бир мактаб ўқувчисига 1,9 га камайган.

Ушбу тадқиқотдан кўриниб турибдики, дарслар бошланиши вақтининг сурилиши ўқувчилар учун фойдали бўлиши мумкин: уйқу вақти узаяди, баҳолар кўтарилади, давомат ошади. Бироқ келажакда қўшимча текширув учун худди шу гуруҳлар иштирокида яна тажриба ўтказиш керак бўлади.

Яқинда ўтказилган бошқа бир катта тадқиқот натижалари ўсмирларнинг хавфли хатти-ҳаракатларни амалга ошириши уйқуга тўймаслик билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатди. 65 минг ўқувчи ичида уйқуга тўймаганларнинг хавфли ҳаракатларни амалга ошириши ва зарарли одатларга ружу қўйиш даражаси юқори бўлган.
Елизавета Ивтушок

Манба: Турон24




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 133
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 59
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 33
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 75
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар