«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:10
ЎЗO‘Z

Юраги хасталар ҳаётларини қандай узайтиришлари мумкин?

14 дек, 02:51 9 494 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юраги хасталар ҳаётларини қандай узайтиришлари мумкин? Инфаркт, ишемия ёки инсультни бошдан кечирганлар ҳаётларини максимал узайтириш учун бир жойда ўтиравермасдан, ҳар 20 дақиқада жуда бўлмаса кичик ҳаракатларни амалга ошириб туришлари лозим. Бундай фикрни Канада кардиоваскуляр жамияти конгрессида нутқ сўзлаган олимлар билдиришган.

“Тадқиқотимиз юраги хасталар ҳар 20 дақиқада ўринларидан туриб, кейинги 7 дақиқани енгил жисмоний фаолликка ажратишлари кераклигини кўрсатди. Агар вақти-вақти билан ўрнидан туриб, хона бўйлаб юрса ҳам кунига 770 килокалория йўқотиш мумкин”, деб айтган Альберта университетидан Айлар Рамади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасига кўра, юрак ва қон томири касалликлари, жумладан инфаркт, инсульт ва сурункали юрак етишмовчилиги глобал даражада одамлар ўлишининг бош сабаби ҳисобланади. Ҳар йили бу касалликлардан 17 млнга яқин одам вафот этади ва бу касалликлар ривожланишининг бош сабабларидан бири гипертония (юқори қон босими) ва томирлардаги у билан боғлиқ муаммолар ҳисобланади.

Жисмоний фаолликнинг паст даражаси кекса ёшда юрак хуружларининг тез-тез бўлиши, инфаркт, инсульт, суяклар билан муаммолар ҳамда организмда холестерин ва бошқа зарарли моддаларнинг тўпланиши билан боғлиқ бошқа муаммолар ва касалликлар, сурункали яллиғланишлар авж олишининг сабабларидан бири ҳисобланади. Олимлар кузатувларининг кўрсатишича, жисмоний юкламалар даражасининг бироз ошиши ҳам юрак ва томирлар билан боғлиқ муаммолар ва инфаркт ривожланиши имконини бир неча марта камайтиради.

Рамади ва унинг ҳамкасблари минимал жисмоний фаолликнинг қандай даражаси инсульт ёки инфарктни бошдан кечирганлар ҳамда вақтининг катта қисмини курсида ўтириб ёки диванда ётиб ўтказувчиларга фойдали бўлиши мумкинлигини билишни исташган.

Улар бу мақсадда коронар етишмовчиликдан азият чекувчи 132 кўнгиллидан иборат гуруҳ тўплаб, улар нима қилишлари ва қанчалик кўп ҳаракат қилишлари ортидан кузатув олиб боришган. Бунинг учун олимлар ҳар бир иштирокчига уларнинг фаоллиги даражаси ортидан кузатувчи ва бу ҳақдаги маълумотларни олимларга узатувчи браслет-соатлар тарқатишган.

Олимларни бундай юрак хасталикларига учраган ва учрамаган одамларда жисмоний фаоллик даражаси қанчалик фарқ қилиши қизиқтирган. Кузатувларнинг кўрсатишича, юрак хасталикларига учраганлар меъёрдан анча кам ҳаракатланишган ва соғлом кишиларга нисбатан 770 килокалория камроқ йўқотишган.

Олимларнинг фикрича, бу организмда холестерин ва зарарли ёғларнинг тўпланишига олиб келган. Бу моддаларнинг барчаси қон томирлари деворларида ўрнашиб, такрорий инфаркт ёки инсульт юз бериши имкониятини сезиларли оширади.

Ҳар 20 дақиқада ўриндан туриб, офис, квартира ёки табиат қўйнида шунчаки пиёда юриб, бу касалликлардан қочиш мумкин. Бундай ҳолатда хуружнинг такроран юз бериши хатари минимал кўрсаткичларгача пасаяр экан.

Манба: Xabardor.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 143
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 72
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 288
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 133
  • Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин? 21 апр, 12:27 209
  • Нима учун баъзида вазн йўқотиш ҳақидаги мақтовлар ҳақоратомуз деб қабул қилинади? 20 апр, 23:08 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар