«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:45
ЎЗO‘Z

Путин Ельцин унга президент бўлишни қандай таклиф қилгани ҳақида сўзлаб берди

13 дек, 22:32 7 763 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин Ельцин унга президент бўлишни қандай таклиф қилгани ҳақида сўзлаб берди Россия президенти Владимир Путин Ярославда ўтган Умумроссия профессионал навигация форуми “ПроеКТОриЯ” доирасидаги очиқ дарс давомида Россиянинг биринчи президенти Борис Ельциннинг бош вазир бўлиш таклифини рад этгани ҳақида сўзлаб берди. Ельцин Путиннинг номзодини парламентда тақдим қилиш олдидан унга бош вазир бўлишни таклиф қилган.

Ельциннинг режасига кўра, Путин дастлаб вазирлар маҳкамасига бошчилик қилиши, сўнгра президент сайловларида иштирок этиши керак бўлган.

“Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин олдига чақиртириб, “Бош вазир бўлишингиз учун сизнинг номзодингизни давлат думасида тақдим қилмоқчиман, кейин эса сизга президент сайловларида иштирок этишни таклиф қиламан”, деб айтган, мен эса “Йўқ” деб жавоб берганман”, деб эслаб ўтди бўлган воқеани Путин.

Путиннинг айтишича, Ельцин унинг бу қароридан жуда таажжубланган. Ўшанда Путин ҳукуматни бошқаришга тайёр бўлмаган.

“У таажжубланиб: “Нимага экан?” деб айтган. Мен эса унга “Мен тайёр эмасман” деб жавоб қилганман. Ваҳоланки, мен анчагина катта бола эдим”, деб қўшимча қилган Россия президенти.

Путин шу сўзларидан кейин ёшларга юзланиб, уларга ҳаётларидаги муҳим қарорларни иложи борича эртароқ қабул қилишга тайёр бўлишларини тилаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар