«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 00:59
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев ОАВ фаолиятини танқид қилди

08 дек, 15:17 4 219 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев ОАВ фаолиятини танқид қилди «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Президентнинг таъкидлашича, фуқароларда ҳам ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ҳисси шаклланиши керак. Ана шундагина кўзлаган мақсадларга эришиб, олдимизга қўйилган вазифаларнинг тўлиқ уддасидан чиқамиз.

«Бу жараёнда кучли ва таъсирчан жамоатчилик назоратининг ўрни беқиёсдир. Шу мақсадда келгуси йилдан бошлаб “Жамоат фикри” порталини ишга туширишга қарор қилдик.

Ҳаммамиз яхши тушунамиз, жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ғоят муҳим ўрин тутади.

Мен оммавий ахборот воситалари фаолиятини мунтазам кузатиб бораман. Лекин, афсуски, ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ижроси билан боғлиқ муаммолар, аҳоли мурожаатлари юзасидан газета, теле ва радиоканалларда танқидий мақола, кўрсатув ва эшиттиришлар жуда кам.

Ваҳоланки, ислоҳотлар жараёнида оммавий ахборот воситалари халқ манфаатларининг чинакам ҳимоячисига айланиши лозим. Бунинг учун улардан шижоат, профессионал маҳорат, холислик ва чуқур таҳлилий салоҳият талаб этилади», - деди у.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 70
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 65
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 110
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 197
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 62
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 2
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 21
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 70
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 65
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 51
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 37
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 110
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 211
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 88
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 99
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 269
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 198
  • Бўлимлар