«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:04
ЎЗO‘Z

Суд-тиббий экспертиза пунктлари ташкил этилади

06 дек, 07:58 7 065 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Суд-тиббий экспертиза пунктлари ташкил этилади Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.

Қарор билан Суд-тиббий экспертиза бош бюросини Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази этиб қайта ташкил этиш шунингдек, Марказнинг Тошкент шаҳар филиалини ташкил қилиш белгиланди.

Суд-тиббий экспертиза фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жадаллик билан жорий этиш суд-тиббий хизматини ислоҳ қилишнинг асосий йўналиши этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суд-тиббий экспертизалари Марказнинг ҳудудий филиаллари ҳисобланади ва ўз фаолиятида Марказга бўйсунади.

Қарор билан Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

Пуллик хизматлардан тушган маблағларнинг 50 фоизигача бўлган қисми Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Марҳумлар жасадини ташиш Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ҳудудий филиалларидан Марказ ва унинг ҳудудий филиалларига ўтказилади.

Тошкент шаҳрида Олмазор, Сергели, Юнусобод ва Яшнобод туманлараро суд-тиббий экспертиза пунктлари очиш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Суд-тиббий хизмат фаолияти соҳасида электрон маълумотлар базасини яратилади.

Шунингдек, қарор билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизматининг моддий-техник базасини тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида танатология бўлимлари (морглар) ва лаборатория бўлинмаларида суд-тиббий ва криминалистик тадқиқотларни ISO 9001 ва 17025 халқаро мезонларига мувофиқ ўтказиш учун уларни совуткичли камералар, секцияли тўпламлар, замонавий жиҳозлар, ускуналар, бутловчи қисмлар ва реактив моддалар билан таъминлаш назарда тутилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 101
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 104
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 192
  • Организм учун энг муҳим элемент — магнийга бой маҳсулотлар 27 мар, 08:57 138
  • Сочлар саломатлиги ва тезроқ ўсиши учун фойдали маҳсулотлар 26 мар, 17:23 71
  • Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айниши нимадан дарак беради? 26 мар, 15:08 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар